Фото: AP
Суриянинг «Ҳаят Таҳрир аш-Шом» (ҲТШ) радикал гуруҳи жангарилари ва уларнинг иттифоқчилари тезкор ҳужум натижасида Ҳалаб шаҳрининг камида ярмини эгаллаб олди, дея хабар бермоқда Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси 30 ноябр, шанба куни эрталаб. Унинг раҳбари Абдел Раҳмонга кўра, Сурия ҳукумат қўшинлари деярли ҳеч қандай қаршилик кўрсатмасдан шаҳарни тарк этган. Бироқ AP агентлигининг хабар беришича, куни кеча Ҳалабнинг ғарбий чеккасида шиддатли жанглар бўлган.
Anadolu агентлиги хабарига кўра, мухолифат кучлари Ҳалаб марказига ғарбдан кириб келган. 10 минг фуқаро Ҳалаб жанубидаги Идлиб вилоятига қочиб чиқиб кетди. Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, жангарилар жанубий, ғарбий ва шимолий жабҳаларда ҳужумларини давом эттираётгани, Ар-Рашиддин ҳудудига кириб келгани, Ҳалаб ғарбидаги тадқиқот марказини эгаллаб олгани ва ҳозир шаҳарга жанубдан ҳам яқинлашганини ёзди.
Кремлпараст ВЧК-ОГПУ Telegram-каналига кўра, 29 ноябр оқшомида Ҳалаб деярли тўлиқ ХТШ ва унинг иттифоқчилари назоратига ўтган, жангарилар аллақачон шаҳар марказида бўлиб, ғалабани нишонламоқда ва мушакбозлик уюштирмоқда. Сурия ҳукумати 2016 йил охирида бир неча ой давом этган қонли жанглардан сўнг мамлакатнинг пойтахт Дамашқдан кейинги иккинчи йирик шаҳри Ҳалаб устидан назоратни тиклаганди.
Суриялик исёнчилар катта ҳужум бошлади
Суриянинг «Ҳаят Таҳрир аш-Шом» (ҲТШ) радикал гуруҳи жангарилари ва уларнинг бошқа гуруҳлардаги иттифоқчилари бир кун аввал бошланган ҳужум давомида 28 ноябр куни Ҳалаб вилоятида бир қатор муҳим позицияларни эгаллаб олди. «Ҳаят Таҳрир аш-Шам» радикал гуруҳ бўлиб, аввал «Ал-Қоида»нинг Суриядаги бўлими бўлган «Жабҳат ан-Нусра»дан ажралиб чиққан. Гуруҳ кўплаб мамлакатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган.
Лондонда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси (SOHR) маълумотларига кўра, жангларда 121 жангари ва ҳукуматга қарашли Сурия араб армиясидан (САА) 61 аскар ҳалок бўлган. Тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар бор. Қайд этилишича, ҳужумчилар қурол-яроғ омборлари ва зирҳли машиналарни эгаллаб олган.
Reuters агентлиги ҳукумат армиясидаги манбага таяниб хабар беришича, жангарилар Ҳалаб шаҳри чеккасидан 10 км ва Нубла ва Заҳродан бир неча километр узоқликда жойлашган — улар асосан шиалар яшайдиган икки шаҳар бўлиб, у ерда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган «Ҳизбуллоҳ» Ливан ҳаракати кучлари жойлашган. Жангарилар Ҳалаб шарқидаги Найраб авиабазасига ҳам ҳужум қилган.
АР ахборот агентлиги хабарига кўра, улар Ҳалабни Дамашқ билан боғловчи муҳим М5 магистралини тўсиб қўйишга муваффақ бўлишган. Туркия Anadolu агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, 28 ноябрга қадар жангарилар 32 та аҳоли пунктидан САА бўлинмаларини сиқиб чиқаришга ва умумий майдони 245 квадрат километр бўлган ҳудудни эгаллашга муваффақ бўлишган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди