date
views 117

Сунъий интеллект олдин номаълум бўлган экстремал иқлим ҳодисасини аниқлади

Сунъий интеллект олдин номаълум бўлган экстремал иқлим ҳодисасини аниқлади
Дунёда 30 мингдан ортиқ метеостанциялар мавжуд бўлиб, улар деярли ҳар куни ҳарорат, ёғингарчилик ва об-ҳавога оид бошқа кўрсаткичларни ўлчайди. Тадқиқотчилар эса ой ва йил давомида кузатиладиган ҳароратларни аниқлаши учун тўпланган улкан ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиши лозим. Олимлар ўз ишларини енгиллаштириш учун сунъий интеллектдан (СИ) фойдаланиб кўришга қарор қилди.

Қайд этилишича, сунъий интеллект Европадаги экстремал ҳарорат таҳлили учун маълумотлар жамланмасини ўрганиб чиққан. У маълумотларни тўплашнинг анъанавий усулидан олинган натижалардан сезиларли даражада фарқ қилувчи кўрсаткичларга дуч келган. Бундан ташқари, сунъий интеллект авваллари маълум бўлмаган экстремал иқлим ҳодисасини аниқлаган.

Сайёрада иқлим жуда тез ўзгариб бораётгани боис режалаштириш бўйича мутахассислар ҳозирги экстремал ҳодисалар ва улар келажакда нималарга олиб келишига тайёр туриш учун ҳарорат ҳамда ёғингарчилик қандай ўзгаришини билишлари керак. Ҳамбургдаги Иқлим ўзгаришини аниқлаш маркази вакили Этен Плезиа бошчилигидаги британ ва испаниялик олимлар гуруҳи экстремал ҳароратлар сунъий интеллектнинг нейрон тармоғи усулларини қўллаш учун истиқболли майдон эканини маълум қилди.

Олимлар асосий эътиборини Европага қаратди. Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда улар экстремал иқлим ҳодисалари — фавқулодда иссиқ ва совуқ кунларга оид кузатувларини қайта тиклади. Аниқланишича, улар CRAI (иқлим реконструкцияси учун сунъий интеллект) деб атайдиган тизим иссиқ ҳамда совуқ кун ва тунларни ҳисоблашда бир нечта интерполяция усулларидан ўзиб кетган.

Бундан ташқари, CRAI олдин номаълум бўлган экстремал ҳодисани, масалан, 1929 йилдаги совуқ давр ҳамда 1911 йилда кузатилган иссиқ тўлқинларни аниқлаган. Ушбу экстремал ҳодисалар ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас.

«Бизнинг сунъий интеллект асосидаги реконструкциямиз анъанавий статистик усуллардан кўра кўпроқ аниқликни намойиш этади, айниқса, маълумотлар кам бўлган ҳудудларда», — дейди мутахассислар. Экспертларнинг сўзларига кўра, CRAI каби моделлар катта ҳажмдаги маълумотлардан фойдаланиш аниқлигини ошириши керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сунъий интеллект олдин номаълум бўлган экстремал иқлим ҳодисасини аниқлади