Фото: РИА
Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе президент Саломе Зурабишвилининг ваколати тугаганидан сўнг, ўз вазифасини тарк этишга мажбур бўлишини айтди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Зурабишвили “қонуний сайланган парламент" шакллантирилгунга қадар лавозимда қолиш ниятида эканини айтган.
"Қонуний парламент мавжуд эмас, ноқонуний парламент эса янги президентни сайлаш ҳуқуқига эга эмас, шу сабабли инаугурация ўтказилиши мумкин эмас", деган Грузия президенти.
Сиёсатчи унинг мандати “қонуний парламент томонидан янги президент тайинлангунга қадар” амал қилишини таъкидлаган.
"Унинг ҳиссий ҳолатини тушунаман, лекин инаугурация куни, 29 декабрда у ўз қароргоҳидан чиқиб, бу бинони қонуний сайланган президентга бериши керак бўлади", деган Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе.
Зурабишвилининг президентлик ваколати декабрь ойида расман тугайди. Ҳукмрон “Грузин орзуси” партияси президентлик сайлови 14 декабрда, инаугурация эса 29 декабрда ўтказилишини эълон қилган. Партия собиқ футболчи Михаил Кавелашвилини президентликка номзод қилиб кўрсатди.
Грузияда парламент сайловлари
Мамлакатда парламент сайловлари 26 октябрь куни ўтказилди. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, ҳукмрон “Грузин орзуси” партияси 53,93 фоиз овоз тўплади. Шунингдек, тўртта мухолиф партия жами 37,78 фоиз овоз билан парламентга кирди.
Президент Саломе Зурабишвили сайлов якунлари туфайли норозилик намойишларига чақирди. Оммавий митинглар бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда.
Грузияда митинглар
Намойишлар бош вазир Ираклий Кобохидзе ҳукмрон “Грузин орзуси” партияси 2028 йил охиригача Европа иттифоқига аъзо бўлишни муҳокама қилмаслиги ва ҳамжамиятнинг барча бюджет грантларидан воз кечиш қароридан сўнг бошланди. АҚШ Давлат департаменти бунинг ортидан Грузия билан стратегик шериклик тўхтатилганини эълон қилди.
Кобахидзе АҚШнинг Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини “вақтинчалик ҳодиса” деб баҳолади. У Грузия янги сайланган президент Дональд Трамп маъмурияти билан 20 январда у лавозимга киргандан сўнг музокаралар бошлашини айтди. Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас норозилик намойишлари фонида Грузияга қарши санкциялар жорий этилишини истисно қилмади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?