Фото: Трамп ва Булос
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп тадбиркор Массад Булосни араб ва Яқин Шарқ масалалари бўйича бош маслаҳатчи этиб тайинлади. Бу ҳақда Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Булос сайланган президентнинг қизи Тиффанининг қайнотаси ҳисобланади. 2022 йилда Тиффани Булоснинг ўғли Майклга турмушга чиққан.
Фото: Тиффани ва эри Майкл Булос
Тадбиркор республикачини қўллаб-қувватлаган ва сайловолди ташвиқоти пайтида АҚШдаги мусулмон жамоатчилиги вакиллари билан учрашган. Унинг фаолияти Трампга беқарор штатлардан бири — Мичиганда ғалаба қозонишга ёрдам берган.
Фото: Массад Булос / Getty Images
Булоснинг отаси ва бобоси Ливан сиёсатининг нуфузли шахслари бўлган, қайнотаси эса “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи билан алоқадор “Озод ватанпарварлик ҳаракати” насроний партиясининг асосий ҳомийларидан эди. Ишбилармоннинг ўзи Ливаннинг турли сиёсий доиралари вакиллари, жумладан, “Ҳизбуллоҳ” билан алоқа ўрнатган.
Шунингдек, Трамп қизи Иванканинг қайнотаси — Чарльз Кушнерни Францияга элчи этиб тайинлади.
Фото: Чарльз Кушнер / Getty Images
Унинг ўғли Жаред Трампнинг биринчи президентлик муддати (2017-2021) даврида унинг бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб, 2020 йилда Исроилнинг Баҳрайн, БАА, Судан ва Марокаш билан муносабатларини нормаллаштириш бўйича “Иброҳим битими”нинг имзоланишига олиб келган музокараларда ҳал қилувчи рол ўйнаганди.
Фото: Иванка Трамп ва эри Жаред Кушнер / Reuters “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Қайси навли мандаринлар энг ширин бўлади?
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?