Фото: Jonathan Ernst/Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Канада бош вазири Жастин Трюдо билан учрашувда чегарадаги ноқонуний миграция муаммоси туфайли унинг мамлакати АҚШнинг «51-штати»га айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.
Телеканал манбаларига кўра, Трамп ва Трюдо Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида учрашган. Трамп лавозимида иш бошлаши билан АҚШга киритилаётган маҳсулотларга 25 фоизлик бож солишини маълум қилган. Канада воқеалар ривожи бундай кечмаслигининг олдини олиш учун ўз чегараси орқали АҚШга муҳожирларнинг ноқонуний киришига қарши биргаликда курашиши шарт.
Трюдо Канада маҳсулотлари учун божларнинг оширилиши мамлакат иқтисодиёти учун салбий таъсир қилишини айтганида, Трамп бунинг чораси АҚШнинг 51-штатига айланиш эканини таъкидлаган.
Канада чегарада хавфсизлик чораларини кучайтиришни режалаштирмоқда, жумладан, вертолёт патруллари сони кўпайтирилади, қўшимча учувчисиз қурилмалар сотиб олинади, чегарачилар сони оширилади, дея Трюдо Трампга ваъда берган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Андижонда икки фирибгар йигирмадан ортиқ таълим ва тиббиёт ходимларини чув туширди
Арман Царукян: "Махачевни нокаут қилишим шарт, чунки..."
Суриядаги исён: ҳукумат қўшини Ҳалабдан чекинди, Россия авиацияси шаҳарни бомбаламоқда
Саудия Арабистони машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метрони ишга туширди
АҚШ ядро қуролини Украинага қайтариш имкониятини кўриб чиқмаяпти