
Фото: Жэньминь жибао
Aтрофдаги нарсаларни матоли, яъни тўқилган буюмлар билан безаш бўйича санъат тури – «yarn bombing» Хитой пойтахти Пекинга ҳам етиб келди.
Гап шундаки Пекин кўчаларидан бирининг дарахтларида ёрқин кийимлар пайдо бўлди. Бу ёрқин кийимли дарахтлар одамларнинг эътиборини тортмай қўймади – эндиликда уларни кўпчилик суратга олишмоқда.

Бундай иссиқ кийимлар дарахтларни совуқдан ҳимоя қилади ва хавфсиз қишлаш учун шароит яратади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, сомон ёки каноп арқонидан анъанавий фойдаланиш билан солиштирганда, бу ёрқин кийимлар кўп функцияларни бажаради: улар нафақат дарахтларни совуқдан, шамолдан ва намликдан ҳимоя қилади, балки шаҳар ландшафтининг ёрқин безагига айланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар