
Фото: ТАСС
Александр Лукашенкода ҳам худди Владимир Путиндаги каби «қизил тугма» бор. Бу ҳақда Беларус Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Волфович Иттифоқ давлати Олий давлат кенгаши мажлиси арафасида маълум қилди.
«Ҳар бир президентнинг [Беларус ва Россия — таҳр.] ўзини «қизил тугмаси», ўз портфели ва ядровий чамадони бор», — дея Волфовичнинг сўзларини келтиради БелТА.
Хавфсизлик кенгаши давлат котибининг таъкидлашича, Беларус ҳудудига жойлаштирилган ядровий қуролдан фақат Лукашенконинг рухсати билан фойдаланиш мумкин, Россияда жойлашган қуролланиш эса табиийки Путиннинг назорати остида.
Москва ва Минск Беларус ҳудудига тактик ядровий қуролни жойлаштириш тўғрисидаги келишувга 2024 йилнинг март ойида эришган эди. Дастлабки ядровий зарядлар Беларусга июнда етиб келган. Шу билан бирга, Александр Лукашенко август ойида мамлакат Иттифоқ давлатларини чегараси бузилмаса, ядровий қуролдан фойдаланилмаслигини маълум қилганди.
5 декабр куни Владимир Путин Россия ТИВга Иттифоқ давлатлари доирасида хавфсизлик кафолатларига оид битимни имзолашга қабул қилишни топширди. Ҳужжатда 19 ноябр куни тасдиқланган янгиланган ядровий доктринанинг талаблари ҳам инобатга олинган. Унда Россия ядровий қуролдан Беларус ҳудудига ҳужум уюштирилган тақдирда ҳам фойдаланиши мумкинлиги белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар