
Фото: РИА Новости
Россия рублининг курси сўнгги икки ҳафтадаги қулашдан кейин сезиларли даражада мустаҳкамланди. 6 декабр, жума куни тушдан кейин халқаро Forex валюта бозорида бир АҚШ доллари 99,48 рублга сотилди. Евро курси 105,25 рублга, юан курси — 13,69 рублга тушди. Бир кун аввал савдолар мос равишда 100,99 рубл, 106,9 рубл ва 13,9 рублга ёпилган.
26 ноябрь куни рублнинг долларга нисбатан курси биринчи марта 105,5 рублга тушди — 2022 йил март ойидаги, яъни Россия ҳарбийларининг Украинага тўлиқ миқёсли бостириб кириши ва ундан кейинги кенг кўламли санкциялардан кейинги биринчи ҳафталардаги даражага. Ўшанда евро курси 110 рублдан ошиб кетди.
РФ расмийлари рубл курсини ушлаб қолиш учун курашмоқчи эмас
Россия расмийлари, аввалгидек, миллий валюта курси бир йил ичида биринчи марта психологик жиҳатдан муҳим бўлган бир долларга 100 рубллик белгига яқинлашаётган пайтда, курс пасайишига халақит бермоқчи эмас. Бу ҳақда Bloomberg 15 октябр куни вазиятдан хабардор бўлган икки суҳбатдошининг фикрига таяниб ёзди.
Агентлик таъкидлаганидек, ўтган йили Россия Марказий банки ушбу белгига яқинлашганда, рублнинг янада қадрсизланишига йўл қўймаслик учун бир неча марта аралашди: масалан, асосий ставкани ошириш (2023 йил августида бўлгани каби) ёки валюта тушумларини экспорт қилувчилар томонидан мажбурий сотиш чегарасини ошириш (2023 йил октябрда) орқали.
Бироқ, бу сафар, бюджет тақчиллиги ва харажатларнинг режалаштирилган ўсиши фонида, Россия расмийлари заиф рублда устунликни кўрмоқда, деб ҳисоблайди Bloomberg анонимлик шарти билан гапирган манбалари. Уларнинг фикрича, рублнинг заифлашиши энди ташвишга сабаб эмас, чунки келгуси йил харажатларни ошириш режалари фонида бу давлат бюджетига фойда келтириши кутилмоқда.
Россия ҳукумати ва Россия банки матбуот хизматлари Bloomberg'нинг изоҳ бериш ҳақидаги сўровларига жавоб қайтармади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар