06:28 / 10.12.2024
76

Қозоғистонда кучли совуқ туфайли дарслар онлайн режимга ўтди

Қозоғистонда кучли совуқ туфайли дарслар онлайн режимга ўтди
Марказий Осиёнинг кўплаб ҳудудларида "кучли" ва "экстремал" совуқлик стресслари кузатилиши прогноз қилинди.

Казгидромет Остонада 9-10 декабрь кундуз кунлари ҳаво ҳарорати -17 даражагача совуқ бўлишини прогноз қилган.

Бундай об-ҳаво муҳитида мактабларда бошланғич синф ўқувчиларининг мактаб биносига бориш, келиш ва синфхоналарда дарсларни ўзлаштириш билан боғлиқ муаммоларни олдини олишда шаҳар маъмурияти ушбу икки кунликда бошланғич синфлар учун дарслар онлайн режимда ўтиши бўйича қарор чиқарган.

Европа қисқа ва ўрта муддатли об-ҳаво прогноз марказининг 10 декабрь тонгги муддат учун Марказий Осиёнинг кўплаб ҳудудларида аҳолини ҳароратни ҳис қилиш билан боғлиқ биоиқлимий шароит бўйича "кучли" ва "экстремал" совуқлик стресслари кузатилишини прогноз қилган.

Гидрометерологнинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг шимол ва чўл минтақасида ҳам аҳоли эртага тонгда очиқ ҳавода кучли совуқлик стресслари яъни изғирин совуқни танасида ҳис қилади.

Марказида 1050 гПа гача бўлган қуруқ совуқ антициклон таъсири жорий тунда минтақани фаол совутади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда кучли совуқ туфайли дарслар онлайн режимга ўтди