11:53 / 10.12.2024
49

Сурия бош вазири ҳокимиятни исёнчиларга топширишга рози бўлди

Сурия бош вазири ҳокимиятни исёнчиларга топширишга рози бўлди
Абу Муҳаммад ал-Жулоний Фото: Balkis Press/ABACA/Imago Images
Сурия бош вазири Муҳаммад Ғози ал-Жалолий ҳокимиятни Башар Асад режимини ағдарган исёнчилар етакчиларига ўтказишга тайёрлигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters 9 декабр, душанба куни. Унга кўра, жараён бир неча кунга чўзилиши мумкин.

«Сурияда содир бўлган воқеалар инқилобдир», — дея бош вазирнинг мурожаатидан иқтибос келтиради dpa агентлиги.

Асад режимининг ағдарилишига раҳбарлик қилган «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳи етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жулоний 9 декабрга ўтар кечаси бош вазир билан учрашиб, ўтиш даври ҳукуматини тузиш масаласини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Al Jazeera телеканали маълумотларига кўра, ўтиш даври ҳукуматини гуруҳ етакчисининг яқин ҳамкори деб аталган Муҳаммад ал-Башир бошқаради. У вазирлар маҳкамасини тузади.

Асад ҳарбийлари учун амнистия

Гуруҳ раҳбарияти, шунингдек, Башар Асад даврида хизматга чақирилган барча ҳарбийлар учун амнистия эълон қилинди, деб хабар беради dpa. Ҳарбийларнинг хавфсизлиги кафолатланади ва уларга қарши барча ҳужумлар тақиқланади, дея хабар беради агентлик гуруҳнинг Telegramʼдаги баёнотидан парчаларга таяниб.

Гуруҳ бошчилигидаги исёнчи кучлар ноябр ойи охирида Сурия ҳукумат кучларига қарши йирик ҳужум бошлади. Бир неча кун ичида улар мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Ҳалабга кириб, яна бир қанча йирик марказларни ўз назоратига олишга муваффақ бўлди. 8 декабр куни улар давлат телевидениеси орқали Дамашққа кириб, Асад режимини ағдарганликларини эълон қилдилар. Башар Асаднинг ўзи ва унинг оиласи Россияга қочди ва у ерда бошпана олди, дея хабар беради Кремл.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурия бош вазири ҳокимиятни исёнчиларга топширишга рози бўлди