Маросим меҳмонлари ва 2024 йилги Нобел лауреатлари
Фото: Reuters
Стокҳолм филармониясида Швеция қироли Карл XVI Густав тиббиёт, физика, кимё, адабиёт ва иқтисодиёт бўйича 11 нафар Нобел лауреатига диплом ҳамда олтин медалларни топширди.
Жорий йилда мукофот пули 11 миллион швед кронасини (1 миллион долларга яқин) ташкил этди. Тантанали маросим ҳар йилгидек Алфред Нобел вафот этган кун муносабати билан 10 декабр куни ташкиллаштирилди.
Нобел мукофотининг 2024 йилги соҳиблари:
Нобел мукофоти лауреатлари (чапдан ўнгга): Виктор Амброс, Гери Равкан, Хан Ган, Дарон Ажемўғли ва Саймон Жонсон
Фото: EPA
Тиббиёт бўйича — америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равкан (микроРНКни кашф қилгани учун);
Физика бўйича Нобел мукофотига лойиқ кўрилган британиялик Жеффри Ҳинтон
Фото: Reuters
Физика бўйича Нобел мукофоти лауреати Жон Хопфилд
Фото: EPA
Физика бўйича — америкалик Жон Ҳопфилд ҳамда британия-канадалик Жеффри Ҳинтон (сунъий нейрон тармоқлари ёрдамида Мачине Леарнинғнинг асосини ташкил этувчи фундаментал кашфиётлар ва ихтиролар учун);
Америкалик Девид Бейкер кимё бўйича Нобел мукофотини қабул қилиб олмоқда
Фото: EPA
Кимё бўйича Нобел мукофотини, шунингдек, Жон Жампер ва Демис Хассабис ҳам қўлга киритди
Фото: EPA
Кимё бўйича — Девид Бейкер, Демис Хассабис ва Жон Жампер (оқсилнинг уч ўлчамли тузилиши прогнози» ва «оқсилнинг компютер дизайни учун);
Жанубий кореялик ёзувчи Хан Ган «тарихий жароҳатларга қарши курашадиган ва инсон ҳаётининг нозиклигини акс эттирувчи кучли шеърий насри» учун мукофотланди.
Фото: Reuters
Адабиёт бўйича — Жанубий кореялик ёзувчи Ҳан Кангга (тарихий жароҳатларга қарши курашадиган ва инсон ҳаётининг нозиклигини очиб берадиган таъсирли шеърий насри учун);
Фото: EPA
Тинчлик учун — Nihon Hidankyo ташкилотига (Ҳиросима ва Нагасакидаги атом бомбасидан омон қолганларни бирлаштиргани учун);
Иқтисодиёт бўйича — Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга (институтларнинг шаклланиш жараёнлари ва уларнинг иқтисодий фаровонликка таъсирини тадқиқ қилгани учун).
Швеция қироли Карл ХВИ Густав, шаҳзода Даниэл, қиролича Силвия ва валиаҳд малика Виктория маросимда
Фото: EPA
Нобел мукофотини биринчи топшириш маросими 1901 йил 10 декабрда ўтказилган. Шундан буён 1000 га яқин киши ва ташкилотлар унинг лауреатига айланган.
Фото: EPA
Тақдирлаш маросимидан кейин меҳмонлар анънавий равишда байрам банкетига, сўнг Нобел балига йўл олди.
Фото: EPA
Яна бир тантанали маросим Ослода бўлиб ўтди — тинчлик бўйича Нобел мукофоти Япониянинг Nihon Hidankyo ташкилотига топширилди.
Нобел мукофоти, Топшириш маросими, Совриндорлар, Швеция қироли “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Рўзиқул Бердиев Суперлига-2024нинг энг яхши мураббийи деб топилди!
Қандай кундалик одатлар иммунитетни тушириб юборади?
Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири ҳожатхонада жонига қасд қилишга уринди
Трампнинг қизи Иванканинг Майамидаги 24 миллион долларлик саройига саёҳат (фото)