Фото: AP Филе
Россияда бошпана топган Сурия собиқ президенти Башар Асадга фуқаролик бериш керак, деди Дума мудофаа қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Журавлёв.
“Россия барча иттифоқчиларига, ҳатто мағлуб бўлганларига ҳам инсоний муносабатда бўлади. Бу билан собиқ дўстларини тезда керакcиз нарсага чиқарадиган АҚШдан тубдан фарқланади.
Шунинг учун агар Янукович Россия фуқаролигини олишга эришган бўлса, нега уни ҳозирги пайтда салбий муносабатга қарамай, Россия учун анча-мунча иш қилган Асадга ҳам бермаслик керак?” деди Журавлёв.
Асадлар оиласининг Москвада 20 га яқин квартираси бор
Financial Times маълумотларига кўра, Асаднинг қариндошлари ва яқинлари 2019 йилда “Москва-Сити”да умумий қиймати 40 миллион доллар бўлган камида 19 та апартаментни сотиб олган. Собиқ давлат раҳбарининг акаси Ҳофиз Маҳлуф 13 та апартаментга эгалик қилади, Асаднинг амакиваччаси Рами Маҳлуфнинг хотини эса иккита квартирани ўз мулкида сақлайди.
Собиқ президентнинг амакиваччалари яна тўртта уй-жой сотиб олган. Битимлар офшор компаниялар ёрдамида амалга оширилган.
Асад Москва ҳимоясидаги ягона президент эмас
Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович 2014 йил февралида Киевдаги Евромайдан воқеаларидан сўнг Россияга қочиб кетган. У ҳозирга қадар Россияда истиқомат қилмоқда ва баъзан Москва сиёсатини қўллаб-қувватловчи баёнотлар билан чиқиб туради.
Дастлаб Россияда у Украинанинг қонуний президенти сифатида тан олинган, бироқ кейинчалик Москва уни бу мақомда тан олишни тўхтатган.
Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевичнинг рафиқаси Мира Маркович ва ўғли Марко Милошевич 2000 йил октябрида Слободан Милошевич ҳокимиятдан ағдарилгандан сўнг Россияга кўчиб ўтишган. Маркович вақтинчалик бошпана олиб, 2019 йилда вафот этгунга қадар Москвада истиқомат қилган. Марко Милошевич Россия фуқаролигини олган.
Ажария автоном республикасининг собиқ раҳбари Аслан Абашидзе 2004 йилда Грузияда ҳокимият алмашгандан кейин Россияга кўчиб ўтган. У жамоатчиликдан йироқ ҳаёт кечирмоқда.
Қирғизистон собиқ президенти Аскар Акаев “Лола инқилоби” натижасида ҳокимиятдан ағдарилган ва 2005 йилда Россияга қочиб кетган. Ҳозирги кунда у ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланмоқда. 2014 йилдан бери Олий иқтисодиёт мактабининг Ижтимоий-сиёсий беқарорлик хавфларини кузатиш лабораториясига раҳбарлик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фронтдаги вазият: Россия Украинанинг Донбассдаги муҳим бўлган қалъасини ўраб олмоқда
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Қарзинг бўлмасин!
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган
Башар Асад оиласи билан Москвага қочиб келгани маълум бўлди
Майк Тайсон: “Йиғладим ва қасос олишга ваъда бердим”