20:22 / 11.12.2024
28

Башар Асадни Суриядан қочишига ким ёрдам бергани маълум бўлди...

Башар Асадни Суриядан қочишига ким ёрдам бергани маълум бўлди...
Bloomberg агентлиги исми ошкор этилмаган бир қанча манбаларга асосланиб Сурия президентига қочишда ким ёрдам берганини айтди.

Аксилҳукумат жангарилари Дамашққа яқинлашар экан, Россия Сурия президенти Башар Асад ва унинг оиласига «зудлик билан» кетишга рози бўлса, «хавфсиз эвакуация» қилишни таклиф қилганини хабар қилди.

Агентлик суҳбатдошларига кўра, Россия разведкаси унга Сурияни тарк этишга ёрдам берган.

Bloomberg агентлигининг икки манбаси Башар Асад Суриядаги Россия ҳаво базаси орқали олиб чиқилганини даъво қилмоқда. Материалда айтилишича, у бортда бўлган самолётнинг транспондери кузатувдан қочиш учун ўчирилган. Агентликнинг уч нафар аноним суҳбатдошига кўра, Россия собиқ президентни «қуролли гуруҳларга қарши курашда ютқазишига» ишонтирган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова брифингда Россиянинг Башар Асадни эвакуация қилишдаги ёрдами ҳақидаги саволга ўта расмий жавоб қайтарган ва тафсилотларни очиқламади.

8 декабрь куни Сурияда кенг кўламли ҳужум бошлаган гуруҳлар коалицияси ҳокимиятни қўлга киритгани ва Башар ал-Ассад қочиб кетганини эълон қилди. Айтилишича, у Дамашқдан ҳавога кўтарилган ва бортида бўлган деб тахмин қилинган самолёт радарлардан ғойиб бўлган. Бир мунча вақт ўтгач, Россия ТИВ Сурияни 2000 йилдан буён бошқариб келган Башар Асад ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш бўйича кўрсатмалар бериб, президентлик лавозимини тарк этишга қарор қилгани ва мамлакатни тарк этгани ҳақида хабар берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Башар Асадни Суриядан қочишига ким ёрдам бергани маълум бўлди...