12:45 / 12.12.2024
42

Дубайда “ядровий бешлик” давлатлар вакиллари учрашди

Дубайда “ядровий бешлик” давлатлар вакиллари учрашди
Фото: “Спутник”
Бешта ядровий давлат — АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция ва Хитой вакиллари Дубайда учрашди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Учрашув 4 декабрь куни Хитой раислигида экспертлар даражасида ўтказилди, унда ядро доктринаси муҳокама қилинди. Пекин маълумотларига кўра, мунозара “очиқ” бўлиб ўтди.

"Бир-бирининг ядро доктриналарини яхшироқ тушуниш ва англашилмовчиликлар ҳамда хато ҳисоб-китобларнинг олдини олиш мақсадида бундай мунозара ўз вақтида ўтказилишига қарор қилинди", дейилади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Августдан бошлаб “ядро бешлигига” раислик Россиядан Хитойга ўтди. Ўтган сафар давлатлар 10 октябрь куни Нью Ёркда учрашганди.

2023 йилнинг июнь ойида эса АҚШ томонидан Қоҳирада ядровий давлатларнинг ҳарбий ва дипломатик экспертлари даражасида учрашув ташкил этилганди. Унда Россия ҳам иштирок этганди.

Сўнгги бир йил ичида барча тўққизта ядровий давлат — бешта расмий (Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция) ва тўртта норасмий (Исроил, Ҳиндистон, КХДР, Покистон) — янги ядровий қуролларни ишга туширди.

Дунёдаги умумий ядро захираси 12 121 та ядровий каллакни ташкил этади, улардан 9585 таси 2024 йил январь ойида захирада сақланган. 3904 та жанговар каллакни ракета ва самолётларга ўрнатиш мумкин бўлган. Бу 2023 йил январига нисбатан 60 тага кўп; улардан 2,1 мингтаси юқори жанговар шайлик ҳолатида турарди.

Россия ядровий доктринасини янгилади

Ноябрь ойида президент Владимир Путин янгиланган ядровий доктринани тасдиқлади. Бунга АҚШ Киевга Россия ичкарисига зарба бериш учун ATACMS узоқ масофали ракеталаридан фойдаланишга рухсат бергани туртки бўлди.

Ҳужжатнинг янги таҳририга кўра, Москва ядровий давлатни қўллаб-қувватлаган ҳолда ноядровий давлат томонидан амалга оширилган тажовузни қўшма ҳужум, ҳарбий коалиция, блок ёки иттифоқ таркибидаги давлат томонидан амалга оширилган ҳужумни эса умуман бундай бирлашманинг тажовузи деб ҳисоблайди.

Кремлнинг таъкидлашича, Россия ҳар доим ядровий қуролни тийиб туриш чораси, ундан фойдаланишни эса “ўта мажбурий чора” деб билган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда “ядровий бешлик” давлатлар вакиллари учрашди