Фото: Getty Images
Исроил армияси Сурия собиқ президенти Башар Асад режими қулагандан сўнг Эроннинг ядровий объектларига зарба беришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel нашри ва GLZ Radio журналисти Дорон Кадош хабар берди.
Исроил армияси Суриянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг 86 фоизини йўқ қилган. Бу эса Исроил авиациясига ҳавода устунлик беради. Шунингдек, яҳудий самолётлари учун Эронга зарба беришда юқори хавфсизликни таъминлаши мумкин.
Шу муносабат билан Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ўзининг жанговар ва потенциал зарбаларга тайёргарлигини оширишда давом этмоқда. Тайёргарлик жараёни разведка ва тезкор кучлар томонидан олиб борилмоқда, Бу эса сиёсий раҳбарларга ядровий объектларга зарба бериш ёки бермасликни танлаш имконини беради.
Исроил 1 октябрдаги ракета ҳужумига жавобан Эроннинг ядровий объектларига зарба бериш имкониятини кўриб чиққанди. Теҳрон “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ва ҲАМАС ҳаракати етакчилари ўлимига жавобан Исроилга ҳужум қилганди.
26 октябрь куни Исроил Эрон ҳарбий объектларига жавоб зарбаси берди. Теҳрон “чекланган зарар” кузатилганини эълон қилди. Axiosънинг хабар беришича, Исроил ядро қуролини ишлаб чиқиш учун ускуналар жойлашган объектга ҳам ҳужум қилган.
Халқаро ядро энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотларига кўра, Эрон уранни 60 фоизгача бойитишни тезлаштирди ва ядро қуролини яратиш учун зарур бўлган 90 фоизга яқинлашиши мумкин. МАГАТЭ мезонларига асосан Теҳрон хом ашёни қайта ишлашни давом эттирган ҳолда ядровий қурол яратиш учун аллақачон 60 фоизгача бойитилган етарли материалга эга. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Таиландда икки киши массаж олгандан кейин вафот этди
Озодбек Назарбеков Қирғизистон халқ артисти унвони билан тақдирланди