"Бугунги кунда Европа Иттифоқининг мамлакатимизга (Россияга – таҳр.) қарши жорий қилган турли шаклдаги санкцияларидан кўрган зарари, амалдаги ҳисоб-китобларга кўра, 1,5 триллион евродан ошади. Бу Европа Иттифоқи қилган сиёсий танловнинг бадалидир”, деган Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Грушко ТАСС мухбирига берган интервьюсида.
Мулозимнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи “ўз-ўзини йўқ қилиш йўлидан бормоқда”, Россия иқтисодиёти эса “санкцияларга мослашиб олган”. “Санкцияларни жорий этиш билан ҳеч қандай геосиёсий мақсадларга эришиб бўлмайди”, деган Грушко, “Aгар Европа Иттифоқи Россия билан ҳар қандай иқтисодий ҳамкорликдан бутунлай воз кечиб, жаҳон иқтисодиётидан “узилиб” кетмоқчи бўлса, бу Европа Иттифоқининг танловидир”.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Москва “бундай муносабатлардан манфаатдор бўлган ҳамкорлар билан” иқтисодий алоқаларни ривожлантиришини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Венгриянинг ЕИ Кенгашидаги ваколатхонаси Европа Иттифоқининг 27 давлатининг доимий вакиллари Украинадаги можаро туфайли Россияга қарши санкцияларнинг 15-пакети, жумладан, Россия нефтини ташувчи хорижий танкерларга қарши чоралар бўйича келишиб олгани ҳақида хабар берган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Аввал судланган шахс туғруқхонага ишга киритаман деб пул олганда қўлга олинди
Тошкент вилоятида қарийб 700 млн сўмлик газ ўғирлаган иссиқхона аниқланди
Тадқиқот: ҳавонинг ифлосланиши одамларда депрессияни оширади
2025 йилда 1 млн 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш режалаштириляпти