14:45 / 16.12.2024
25

Россия супермаркетларида ўзбекистонликлар учун иш ўринлари сони кенгайтирилади

Россия супермаркетларида ўзбекистонликлар учун иш ўринлари сони кенгайтирилади
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россиядаги вакиллари мамлакат элчихонаси дипломатлари билан биргаликда юртдошлар вақтинча ишлаётган EUROSPAR компаниясига (супермаркетлар тармоғи) ташриф буюрди.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ иш берувчи томонидан яратилган меҳнат шароитларини мониторинг қилиш ва ўрганиш мақсадида EUROSPAR супермаркетлар тармоғи объектларида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказди.

Ватандошлар билан мулоқотда Россиянинг миграция қонунчилиги нормаларига риоя қилиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, мамлакатда амалга оширилган миграция соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида айтиб ўтилди.

Мазкур компания раҳбарияти билан кечган суҳбатда хавфсиз ва тартибли меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш, кейинчалик ўзбекистонликлар иш ўринлари сонини ошириш бўйича келишувга эришилди.

EUROSPAR Нидерландиянинг энг йирик супермаркетлар тармоғи ҳисобланади. Биринчи рус SPAR савдо тармоғи 2001 йилда Нижний Новгородда очилди. Бугунги кунда Россиянинг 12 ҳудудида ушбу бренд остидаги 200 дан ортиқ супермаркетлар фаолият кўрсатмоқда. Москва шаҳридаги EUROSPAR супермаркетлар тармоғида 320 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ишлайди. Улар кунига уч маҳал иссиқ овқат, юқори турмуш шароити, муносиб иш ҳақи билан таъминланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия супермаркетларида ўзбекистонликлар учун иш ўринлари сони кенгайтирилади