Фото: kremlin.ru
Россия «яқин ўн йилликда» Европада НАТО билан юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий можарога тайёр бўлиши керак. Бу ҳақда РФ мудофаа вазири Андрей Белоусов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика алянси билан эҳтимолий тўқнашув ҳақида ҳарбий блок томонидан қабул қилинган охирги қарорлар дарак бермоқда. «Шунингдек, бу АҚШ ҳамда НАТОга аъзо бошқа давлатларнинг доктринал ҳужжатларида ўз аксини топмоқда», — дейди Белоусов Россия Мудофаа вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида.
Ҳарбийлар қаршисида РФ президенти Владимир Путин ҳам чиқиш қилиб, НАТО давлатлари ҳарбий харажатларни ошираётгани, Американинг Европадаги ҳарбий хизматчилари сони эса 100 минг кишидан ошганини маълум қилди. «Россия чегаралари яқинида алянс қўшинларининг зарба гуруҳлари шаклланиб, бирлашмоқда», — дейди Путин.
Унинг сўзларига кўра, НАТО истаклари аллақачон алянснинг «тарихий масъулият зонаси» доирасидан чиқиб кетган. «Алянс Шарқий қанотдан ташқари, Осиё-Тинч океани минтақасидаги иштирокини оширмоқда. АҚШ кўмагида ўнлаб йиллар давомида шаклланган хавфсизлик архитектурасига путур етказадиган янги ҳарбий-сиёсий иттифоқлар юзага келяпти», — дея таъкидлайди Путин.
Шунингдек, унинг қайд этишича, АҚШ 5500 километр узоқликка учишга қодир ракеталар яратиш ва уларни олдинги позицияларга жойлаштиришга тайёрланмоқда, шу билан бирга, «ушбу ракета тизимларини Европа ва Осиё-Тинч океани минтақасига жойлаштириш ишлари аллақачон бошланган». Путиннинг эслатишича, бу турдаги ҳаракатлар АҚШ ва СССР ўртасида 1987 йилда имзоланган Ўрта ва яқин масофали ракеталар тўғрисидаги шартнома билан тақиқланган.
Аввалроқ НАТО бош котиби Марк Рютте алянс аъзоларини ўрта муддатли истиқболда Россия билан эҳтимолий урушга тайёрланишга чақирганди. Брюсселдаги чиқиши давомида у мудофаани мустаҳкамлаш бўйича ҳозирги саъй-ҳаракатларни етарлича эмас деб баҳолаган. «Тўрт-беш йилдан кейин содир бўладиган воқеаларга тайёр эмасмиз. Ҳозир Украинада бўлаётган воқеалар биз билан ҳам юз бериши мумкин», — деган у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Президентнинг янги қарори қабул қилинди
Ҳусанов “ёндиряпти”, у катта ўзгариш қилди!
Украина Қуролли кучларининг «Донецк» гуруҳи қўмондони алмаштирилди
Нигериядаги конларда литий қазиб олиш учун болалар меҳнатидан фойдаланилмоқда