Фото: Getty Images
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Украинадаги урушни ҳал қилишда «озгина олға силжиш» ҳақида гапирди, бироқ тафсилотларни келтирмади. Бу ҳақда у 16 декабр, душанба куни сайловда ғалаба қозонганидан кейинги илк матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Трампнинг сўзларига кўра, Киев Москва билан тинчликка эришмоқчи ва у бу борада Россия президенти Владимир Путин билан боғланмоқчи. У Володимир Зеленскийни уруш охирида «шартнома тузишга» тайёрланишга чақирди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Украина президентини Доналд Трамп 2025 йил январида ўтказиладиган инаугурация маросимига таклиф қилмаган.
Бундан ташқари, АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден маъмуриятининг Украинага Россия ҳудудига Америка қуроллари билан зарба йўллашга рухсат берган қарорини нотўғри ва аҳмоқлик деб атади ва буни қайта кўриб чиқиши мумкинлигини айтди.
Киев Москва билан тинчлик ўрнатиш учун ўз ҳудудларининг бир қисмини қурбон қилиши керакми, деган саволга Трамп билмаслигини айтди. «Кўп ерларда бирорта ҳам бино йўқ, одамларнинг қайтиб келадиган жойи йўқ», — дея қўшимча қилди у.
«Бу ёмон. Ҳеч ким кўрмаган сонда одамлар ўлдирилмоқда. Биласизми, у ерда жуда текис далалар бор. Ва ўқни тўхтатадиган ягона нарса — тана, инсон танаси. Ўлдирилган аскарлар сони ҳар икки томондан ҳам астрономикдир, мен ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман», — деди Доналд Трамп Украинада давом этаётган жанговар ҳаракатлар ҳақида.
Трамп: Украинадаги урушни тугатиш устувор вазифа бўлади
Украинадаги уруш имкон қадар тезроқ тўхтатилиши керак, бу АҚШ ташқи сиёсатининг устувор йўналишига айланади. Бу ҳақда АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп 11 декабр куни чоп этилган Франциянинг Paris Match журналига берган интервюсида айтиб ўтди. Суҳбат 7 декабр куни Парижда ўтказилди, у ерга Трамп Нотр-Дам соборининг реставрациядан сўнг очилишига келган. Суҳбатнинг асосий қисми ушбу воқеа, АҚШ-Франция муносабатлари, миграция ва Яқин Шарқдаги можароларга қаратилди.
Доналд Трамп Украина ҳақида гапирар экан, 2025 йил январида Оқ уй раҳбари лавозимига киришганидан сўнг Украинадаги урушни тугатишни ташқи сиёсатининг устувор йўналишига айлантириш ниятида эканини айтди. «Менимча, биз Россия билан Украина муаммосини ҳал қилишимиз керак», деб тушунтирди у. Яқин Шарқ ҳам «катта устувор масала» бўлса-да, у ердаги вазият Украинадагига қараганда «мураккаб эмас», деди Доналд Трамп.
У Украинада ҳалок бўлган «юз минглаб аскарлар» ҳақида гапирди. Бу уруш ҳам, Яқин Шарқдаги можаро ҳам «тезда» ҳал қилиниши керак, чунки «кўп одамлар ҳалок бўлмоқда». Трамп Париждаги уч томонлама музокараларни «президент Зеленский билан яхши учрашув» деб атади.
Доналд Трамп, шунингдек, Башар Асад режими қулагандан кейин АҚШ Сурия ишларига аралашмайди, деган ваъдасини такрорлади. «Сурия ўзини ўзи боқишга мажбур бўлади», деди республикачи. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Сўров хулосаси: мигрантлар учун оила ва болалар энг олий қадрият
Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда тугайди
Қайси мамлакат иқтисодиёти 2024 йилда энг яхши натижаларга эришди?
OpenAI ҳам Трампнинг инаугурациясига 1 млн доллар хайрия қилди
Москвада Россия армиясининг нуфузли генерали портлатиб юборилди
Доналд Трамп ёзги вақтга ўтишга қарши