
Сурияда Асад режими ағдарилганидан сўнг Исроил буфер зонани эгаллаб олди ва Голан тепаликлари ҳар доим мамлакатнинг бир қисми бўлишини эълон қилди.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг айтишича, Россия Исроилни Голан тепаликларининг аннекция қилиниши қабул қилиниши мумкин эмаслигидан огоҳлантирмоқда.
«Мен уларни Ғарбий Қуддусдаги имкониятлардан маст бўлишдан огоҳлантирмоқчиман. Эслатиб қўйинг, бошқа нарсалар қатори, ҳозир кўпчилик гапираётган Голан тепаликларининг аннекция қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Исроил Сурия билан 1974 йилда имзоланган келишувни тўлиқ бажаришга қайтиши керак», – дейди РФ ТИВ расмийси.
Нетаняҳу бир муддат аввал Сурия ҳарбийлари ўз позицияларини тарк этгани сабабли Голан тепаликлари борасидаги 1974 йилги келишув ўз кучини йўқотганини маълум қилганди.
Ўз навбатида, Исроил армияси буфер зонага ва ундан ташқари Сурия ичкарисига ҳам кириб борди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар