Фото: AFP
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати 17 декабрь куни Қатарда ўт очишни тўхтатиш бўйича жиддий ва ижобий музокаралар ўтказилганини айтди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Маълум қилинишича, агар Исроил ўт очишни тўхтатиш бўйича янги шартлар қўйишни тўхтаца, келишувга эришиш мумкин бўлади. ҲАМАС бу борада Қатарда яҳудий расмийлари билан музокаралар бўлиб ўтганини айтди. Музокаралар воситачи давлатлар — Қатар ва Миср ҳомийлигида ўтказилган.
"Ўт очишни тўхтатиш ва асирларни айирбошлаш тўғрисидаги келишувга эришиш фақат босқинчи янги шартлар қўймаган тақдирдагина мумкин бўлади", дейилади ҲАМАС баёнотда.
2023 йил ноябрь ойида ҲАМАС ва Исроил маҳбусларни айирбошлади ва Ғазо секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга эришди. Исроил тахминан бир ҳафта давом этган ўт очишни тўхтатишдан сўнг Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. ҲАМАС юзга яқин исроиллик асирни ушлаб тургани айтилмоқда.
Уруш бир ой ичида тугаши мумкин
Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга бир ой ичида эришиш мумкин. Бу ҳақда музокаралардан хабардор манбаларга таяниб, The Jerusalem Post хабар берди. Музокараларда сезиларли ютуқларга эришилган.
ҲАМАСнинг асосий хавотири шундаки, Трамп АҚШ президенти лавозимини расман эгаллаганидан кейин 40-60 кун давом этиши тахмин қилинган келишувнинг бир босқичида унинг бузилиши эҳтимоли мавжуд. ҲАМАС шу сабабли 20 январь куни сайланган АҚШ президентининг инаугурациясига қадар Исроил билан шартнома тузишга ҳаракат қилади.
Фото: UNICEF
Исроил ҳужуми оқибатида Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 45 минг кишидан ошди. Қурбонлар орасида 17 минг нафар бола бор. 11 минг бедарак йўқолган, улар вайроналар остида қолиб кетгани тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Европада кекса кишиларни алдаган фирибгарлар тармоғи фош этилди