Фото: Telegram / osirskiy
Россия қўшинлари Украина мудофаа кучлари бўлинмаларини Россия Федерацияси ҳудудидан сиқиб чиқариш мақсадида учинчи кундан бери Курск области ҳудудида интенсив ҳужум амалиётларини ўтказмоқда. Бу ҳақда 17 декабр, сешанба куни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужум давомида Россия Шимолий Корея армияси бўлинмаларидан фаол фойдаланмоқда ва Шимолий Корея ҳарбийлари «аллақачон катта йўқотишларга учраган».
Шунингдек, Сирскийнинг сўзларига кўра, Россия кучлари Краматорск, Торецк ва Времовский йўналишларида босимни сезиларли даражада оширган. 17 декабр ҳолатига кўра, Украина мудофаа кучлари умумий узунлиги 1170 километрдан ортиқ бўлган фронт секторида фаол жанговар операцияларни ўтказмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари бош қўмондони: «Энг қийин вазият ҳозир Покровск ва Курахово йўналишларида».
РФ «ҳарбий мухбирлари»: КХДР аскарлари Курск областида жанг қилмоқда
Шимолий Кореядан келган аскарлар Курск областининг Плехово қишлоғини эгаллаб олди. Бу ҳақда 12 декабр куни Россия Федерациясининг бир қанча «ҳарбий мухбирлари» хабар беришди.
Владимир Романовнинг таъкидлашича, қишлоқ «фақат Шимолий Корея махсус операциялар кучлари томонидан» қўлга олинган. «Икки соат ичида. Бу бўронга ўхшайди», деб ёзган «ҳарбий мухбир». Унга кўра, Украина Қуролли кучлари 300 дан ортиқ аскарини йўқотган.
6 декабр куни Курск йўналишидаги Плехово ҳақиқатан ҳам Корея жангчилари қўлга киритилди. Миналанган майдон орқали 2 км юриб, яшин тезлигида кириб боришди, — дейди Юрий Котенок. Унинг таъкидлашича, «операция тахминан 2,5 соат давом этган» ва шимолий кореяликлар «ўлган ва яраланганларни ўзлари билан олиб кетишган». «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Нима учун Жеки Чан, Стинг ва Цукерберг каби машҳурлар фарзандларини меросдан маҳрум қилган?