![Полшада россиялик ҳоккейчи жосусликда айбланиб, 3 йил муддатга қамалди](/uploads/posts/2024-12/xa06f8c769c_hvdhqcm43fhggirr3203lesq4ptliisl.webp.pagespeed.ic.YPpNG_Xh_l.webp)
Фото: Podhale.pl
Полша суди россиялик ҳоккейчи Максим Сергеевни жосусликда айбдор деб топиб, уни 2 йил 11 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм чиқарди. Шунингдек, 21 ёшли спортчи 1120 евро миқдорида жарима ҳам тўлайдиган бўлди, деб ёзади L’Equipe.
Қайд этилишича, Полша Сергеевни 2025 йил 26 май куни ватанига депортация қилади. Бу вақтга қадар у Люблин қамоқхонасида жазо муддатини ўтайди.
Маълум қилинишича, ҳоккейчи Полшанинг «Заглембе» жамоаси таркибида ўйнаган ва у ерда фарм-клубга жўнатилган. Шундан сўнг Сергеевга Telegram орқали Андрей исмли шахс ёзиб, унга пул ишлаш таклифини билдирган. Нашр маълумотларига кўра, у Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходими бўлган.
Аввалига спортчи ижтимоий тармоқларга «сиёсий контент» жойлаштириши керак бўлган. Масалан, унга Украинадаги уруш «поляк халқига тааллуқли эмаслиги» ҳақида пост ёзиш топширилган, бунинг эвазига у криптовалютада пул олган. Шундан кейин Сергеевга Полша армияси ёки НАТО кучларига боғлиқ стратегик объектларни қидириб топиш ҳамда уларни суратга олиш вазифаси берилган. Маълумотлар максимал даражада ҳужжатлаштирилган бўлиши керак эди. Натижада, ҳоккейчи камида 16 кишидан иборат бўлган гуруҳ таркибига қўшилиб қолган, унинг аъзоларига Украина учун юбориладиган қуроллар ва гуманитар ёрдам ортилган поездни портлатиш учун 10 минг доллар ваъда қилинган.
Сергеев 2023 йил июнда қўлга олинган. Унинг ёнидан 7,28 грамм марихуана топилган бўлиб, охир-оқибат у жосуслик орқали топилган пуллар билан бирга мусодара қилинган. Спортчининг компютеридан ФХХ ходимига юбориш учун тайёрлаб қўйган батафсил маълумотлар ҳам топилган.
2023 йилда Полша махсус хизматлари Россия учун ишлаган жосуслик тармоғини йўқ қилгани маълум бўлганди. Жами 16 киши қўлга олинган: 13 нафар Украина фуқароси, икки нафар беларус ва бир нафар россиялик — Сергеев. Полша разведкаси вакилининг таъкидлашича, уларнинг вазифаси ҳарбий объектларни аниқлаш, Украинага ёрдам олиб кетаётган поездларни кузатиш, шунингдек, «уларнинг ҳалокатини ташкиллаштириш» бўлган. Тармоқнинг 15 аъзоси 13 ойдан 6 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилган. Яна бир фигурант жиноят содир этилганида 17 ёш бўлгани боис унга нисбатан вояга етмаган шахслар учун белгиланган қонун ҳужжатларидаги чора қўлланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди расм](/uploads/posts/2024-12/xcb06fc502e_920__95_588173674.webp.pagespeed.ic.UZrqofUnqR.webp)
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
![Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи расм](/uploads/posts/2024-12/xf9a788ffbf_2024-12-152020_45_32-6bgjjtye.webp.pagespeed.ic.8aUKYA13ys.webp)
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
![Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди расм](/uploads/posts/2024-12/x788b77221c_920__95_2439752763.webp.pagespeed.ic.cLGzD5RD1G.webp)
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
![Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда расм](/uploads/posts/2024-12/xf3a3fe8b27_photo_2024-12-17_12-14-50-t1syo30a.webp.pagespeed.ic.zdInZrRnBQ.webp)
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
![Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб” расм](/uploads/posts/2024-12/x329a0622d1_photo_2024-12-17_15-05-08-qimgfthk.webp.pagespeed.ic.bSRU8CIzpP.webp)
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
![Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-12/x14846420ac_photo_2024-12-17_13-28-00-ttnf7d7_.webp.pagespeed.ic.rHdqOIKdGQ.webp)
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
![Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи расм](/uploads/posts/2024-12/8b136d76ca_3fa78b00-9a84-11ef-8538-e1655f5a8342_jpg.webp.pagespeed.ce.VdjAsl4Ufv.webp)
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
![Жамшид Қўчқоров: “2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади” расм](/uploads/posts/2024-12/x1d6339383c_wpkgli16913825245125_l.webp.pagespeed.ic.AWdeGzX0hC.webp)
Жамшид Қўчқоров: “2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”