10:42 / 19.12.2024
24

Курдлар Сурияда АҚШ назоратидаги ҳудуд яратишни таклиф этди

Курдлар Сурияда АҚШ назоратидаги ҳудуд яратишни таклиф этди
Фото: AP Photo
Курдларнинг “Демократик Сурия кучлари” (ДСК) коалицияси ҳарбий раҳбари Мазлум Абди Сурия-Туркия чегарасида жойлашган Айн-ал-Араб ҳудудида (Кобани номи билан ҳам машҳур) демилитаризация зонасини ташкил этишни таклиф қилди.

Абди улар ўт очишни тўхтатиш тартибига содиқлигини айтиб, Туркиянинг ўз чегаралари хавфсизлиги бўйича ташвишларини камайтириш мақсадида шундай ҳудудни ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Суриянинг бутун ҳудудида ўт очишни тўлиқ тўхтатиш бўйича қатъий ниятимизни тасдиқлаш учун АҚШ назорати остида хавфсизлик кучларини жойлаштирган ҳолда Кобани шаҳрида демилитаризация зонасини яратиш таклифини илгари сурамиз”, дейилади хабарда.

9 декабрь куни Туркия томонидан қўллаб-қувватланган “Сурия озод армияси” тузилмалари Кобани ва Манбиждаги курдлар позициясига ҳужум бошлади. АҚШ ва Туркия келишувига асосан тўқнашувлар ҳафтанинг охиригача тўхтатилди.

2019 йилда Туркия Суриянинг Ҳасеке ва Раққа провинцияларида “Тинчлик манбаи” операциясини ўтказиб, чегара бўйлаб 30 километрлик хавфсизлик зонасини яратди. 2016-2017 йилларда “Фурот қалқони” операцияси Аазаз, Жераблус ва Эл-Баб шаҳарлари ўртасида шунга ўхшаш ҳудуднинг яратилишига олиб келди. 2018 йилда эса турк қўшинлари курд кучларига қарши йўналтирилган “Зайтун новдаси” операцияси давомида Афринни эгаллади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Курдлар Сурияда АҚШ назоратидаги ҳудуд яратишни таклиф этди