Россияда 2024 йилда ҳар 10 та никоҳ тузилишига 8 та ажрашиш тўғри келди. Бу ҳақда Forbes Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) бош директорининг маслаҳатчиси Елена Михайловага асосланиб хабар берди.
Михайлованинг таъкидлашича, янги никоҳлар ва ажрашишлар нисбати мамлакатда энг ёмон нуқтасига етиб келди. Ажрашишлар кўрсаткичи бўйича Россия дунёда учинчи ўринга чиқди. Бу расмий никоҳ институти қадри пасайиши билан боғлиқ тренд.
«Бу бугунги куннигина акс эттирмайдиган, узоқ муддатли тренд. Фуқаролар давлатдан ижтимоий қўллаб-қувватлов олиш мақсадида оилавий мақом ясашга уринаётганига гувоҳ бўляпмиз», — деди Михайлова.
Росстат маълумотларига кўра, Россияда 2020 йилда 564 704 та ажрашиш қайд этилган. Ажрашишлар 2021 йилда — 644 209, 2022 йилда — 682 850, 2023 йилда — 683 796 тага етган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”