Фото: Getty Images
Financial Times АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампни “Йил одами” сифатида эътироф этди. Эътиборли томони, мазкур нашр 2016 йилда ҳам Трампни “Йил одами” деб тан олганди.
“Трампнинг қайтиши — драматик воқеа”
Financial Times Трампнинг президентликка қайтишини “драматик воқеа” сифатида баҳолади. “2021 йилнинг январида Дональд Трамп Капитолийга оломон ҳужуми уюштирилишига сабабчи бўлганди. Бу 1812 йилги уруш пайтида Британия қўшинлари томонидан ёқиб юборилганидан бери Америка қонун чиқарувчи органига қилинган биринчи ҳужум эди”, дейилади Financial Times нашридаги мақолада.
Қайд этилишича, ўша пайтда ҳатто Трампнинг садоқатли тарафдорлари ҳам унга қарши чиқишган. Америка ва дунёнинг аксарият қисми Жо Байденнинг Трамп президентлигини “нохуш муддат” бўлган деган фикрига қўшилган.
“Шунча воқеадан кейин ҳам Трамп яна сиёсатга қайтмоқда. Унинг мамлакатни тартибга солиш ва солиқларни камайтириш бўйича ваъдалари фуқароларни ишонтира олди”, дейилади мақолада.
Янги муддат қандай бўлади?
“Трампнинг янги президентлик муддати қанчалик яхши ёки ёмон бўлишини баҳолаш қийин. Трамп ўзининг ички рақибларидан ўч олади, деб ишониш учун жиддий асослар бор”, дейилади мақолада. Бироқ қарама-қарши фикрлар ҳам мавжуд.
2024 йилги сайлов кампанияси менежери ва Оқ уй аппарати бўлажак раҳбари Сюзи Уайлс Трампнинг “қасос олиши” кучли иқтисодиётни тиклаш бўлишини тахмин қилди.
Time журнали эътирофи
13 декабрь куни Time журнали АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампни “Йил одами” деб топганди.
У бу мақомга даъвогар миллиардер Илон Маск, малика Кейт Миддлтон ва мухолифатчи Юлия Навальнаяни ортда қолдирди.
Financial Times — Британиянинг кундалик бизнес газетаси. Дунёнинг 24 та шаҳрида умумий тиражи қарийб 356 минг нусхада чоп этилади. Молия ва бизнес оламидан янгиликларни нашр этиш ва таҳлил қилишга ихтисослашган.
Time — 1923 йилдан бери нашр этиладиган Америка журнали. Нашрнинг умумий аудиторияси барча платформаларда 2023 йил март ойи ҳолатига кўра 100 миллиондан ошган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда