Фото: LinkedIn / Азизбек Ўрунов
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов LinkedIn саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, 19 декабрь куни бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва АҚШ Савдо вакили Кетрин Тай тегишли протоколни имзолади.
“Бу йил бизнинг ЖСТга аъзо бўлиш ҳаракатимиздаги тарихий йил бўлди, йил якунида жуда истиқболли натижаларга эришилди”, деб ёзди Азизбек Ўрунов.
Фото: LinkedIn / Азизбек Ўрунов
АҚШ Савдо вакили Кетрин Тайнинг баёнотида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича доимий саъй-ҳаракатларини эътироф этган. Баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.
“Ўзбекистоннинг музокараларга жиддий киришгани сўнгги икки йилда, шу жумладан, икки томонлама музокараларимизнинг муваффақиятли кечишида муҳим омил бўлди”, дейилади баёнотда.
Фото: LinkedIn / Азизбек Ўрунов
Ўзбекистонинг ЖСТга аъзо бўлиш ҳаракатлари
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳ 1998 йилда ташкил этилган эди. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч марта учрашди ва 2005 йилларнинг ўрталарига келиб бу борада халқаро экспертлар билан учрашувлар тўхтаб қолганди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни 2020 йил июль ойида бўлиб ўтган ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилиши билан расман қайта тикланди. Шундан сўнг 2022 йил июнь, 2023 йил март ва 2023 йил ноябрь ойларида яна учта учрашув бўлиб ўтди.
2023 йил сентябрида Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказганди. Унда ЖСТ бош директори Ўзбекистон томонидан ташкилотга аъзо бўлиш борасида кўрилаётган чораларни юқори баҳолаган. Нгози Оконжо-Ивеала ЖСТ котибияти Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган ҳамда мамлакат яқин келажакда ташкилотга қўшилишига ишонч билдирганди.
2024 йил февралида Ўзбекистонда 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди.
Ўзбекистон нима учун ЖСТга аъзо бўлиши керак?
“Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишдан оладиган энг биринчи манфаатимиз—иқтисодиётда корхоналар учун тенг шароит яратилишидир. Бу ўз навбатида рақобат муҳити яхшиланишига олиб келади ва бу иккинчи муҳим жиҳат — рақобат муҳити яратилишига олиб келади. Рақобатсиз ривожланиш қийин. Тез ривожланган давлатлар тажрибасига қаралса, уларда иқтисодий ўсишнинг асосий манбаларидан бири рақобат муҳити бўлган. Учинчидан, сифатли инвестициялар келади. Бу иқтисодиётнинг барқарор ўсиши учун муҳим омил”, деган эди Азиз Урунов ташкилотга аъзолик ҳақида “Дарё”га берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон ушбу ташкилотга қўшилиш орқали оладиган тўртинчи энг муҳим фойда — савдо муносабатларида ЖСТ аъзолари билан бир тилда гаплашиш бўлади. Мамлакат ташқи бозорга очилади. Бу Ўзбекистоннинг нафақат ички бозори, балки ташқи бозорларни ҳам тадбиркорларга очилишига ёрдам беради. Глобал ишлаб чиқариш занжирига кириш учун катта имконият яратади.
Ўзбекистон 2026 йилгача Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлмоқчи. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда