08:10 / 21.12.2024
51

Зеленский Путин шартлари асосида ўт очишни тўхтатиш хавфидан огоҳлантирди

Зеленский Путин шартлари асосида ўт очишни тўхтатиш хавфидан огоҳлантирди
Фото: Getty Images
Украина президенти Владимир Зеленский россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг шартларига мувофиқ ўт очишни тўхтатиш таклифига кескин норозилигини билдирди.

Европа иттифоқи раҳбарлари билан учрашувда у Россия раҳбарини “ақлдан озган”ини айтиб, у “ўлдиришни яхши кўришини” таъкидлади.

Зеленский Путин билан ҳар қандай музокаралар янги ҳужумга тайёргарлик кўришда ишлатилиши мумкинлигини, шу сабабли у АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп таклиф қилган ўт очишни тўхтатиш ғоясига қарши эканини қайд этди.

Зеленский эҳтимолий музокаралар олдидан қатъий позицияни эгаллаш учун Украинага “ҳақиқий режа” кераклигини айтди. У АҚШ ва ЕИ можарони ҳал қилиш бўйича умумий йўналиш ишлаб чиқа олишига умид билдирса-да, бироқ Европа хавфсизлик кафолатларининг ўзи етарли эмаслигини қўшимча қилди. У Қўшма Штатлардан ҳам ёрдам кераклигини эътироф этди.

Европа иттифоқининг 27 нафар етакчиси билан учрашувда Зеленский зарур миқдордаги ҳаво мудофаа тизимларини Киевга топшириш бўйича янги ваъдаларни олмаган.

Германия канцлери Олаф Шольц ҳам Путин билан “мажбурий тинчлик” ғоясига қарши чиқиб, Украинанинг фикрини ҳисобга олмаган тинчлик келишувини қабул қилиб бўлмаслигини айтди.

Бир кун аввал Путин Украина масаласи бўйича Москва ҳеч қандай дастлабки шартларсиз, бироқ Истанбул келишувлари ва жойлардаги реал вазиятга асосланиб мулоқот олиб боришга тайёрлигини маълум қилганди.

Фото: “Коммерсант”
Шунингдек, у Кремль Украинанинг исталган вакили, шу жумладан, агар сайловларда қатнашиб, қонуний мақомга эга бўлса, Владимир Зеленский билан ҳам музокаралар олиб боришга тайёрлигини таъкидлади. Кремль шартномаларни фақат қонуний ҳокимият билан имзолашини айтди.

Президент Россиянинг тезислари аввалроқ, жумладан, июнь ойида Россия ТИВдаги нутқида баён этилганини қўшимча қилди. Путин июнь ойида Украинага тинч йўл билан вазиятни ҳал қилиш бўйича таклиф билан чиққан эди. У можарони музлатишни эмас, балки уни тўхтатишни илгари суриб, Украина қўшинларини ЛХР, ДХР, Херсон ва Запорожье вилоятларидан олиб чиқишни, Украинанинг НАТОга қўшилиш режаларидан воз кечиш шартларини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Путин шартлари асосида ўт очишни тўхтатиш хавфидан огоҳлантирди