Фото: AP Photo
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Украинадаги урушни тугатиш учун Арктикадан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Responsible Statecraft шарҳловчилари маълум қилди.
Хабарга кўра, Трамп Москвага Арктика минтақасида инфратузилмани биргаликда ривожлантиришни таклиф қилиши мумкин. Бу сиёсатчининг Россия билан музокаралардаги асосий “қуроли” экани таъкидланган.
“АҚШнинг янги администрацияси статус-квони ўзгартириш ва Россияни жанговар ҳаракатларни тўхтатиш зарурлигига ишонтириш имкониятига эга. Бунинг учун Арктикада рағбатлантирувчи омиллар талаб этилади — бу, шубҳасиз, президент Владимир Путиннинг қизиқишини уйғотади”, дейилади хабарда.
Қўшма Штатларда Арктикада савдо йўлларини ривожлантириши мумкин бўлган ресурслар мавжуд. Бироқ бунинг эвазига Вашингтон Москвадан Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни сўрайди. Шунингдек, Трамп Шимолий денгиз йўлидан санкцияларни олиб ташлаши ва ушбу лойиҳага Ғарб инвестицияларини жалб қилиши мумкин.
“Ушбу ташаббус "нафақат тинчликни Шарқий Европага қайтаришга, балки умуман Эски дунё истиқболларини жонлантиришга ёрдам беради”, дейди шарҳловчилар.
АҚШдаги 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда Трамп 312 та, Ҳаррис эса 226 та овоз олди. Ғалаба қозониш учун эса 270 та овоз олиш лозим эди. Трамп расман 2025 йил 20 январда давлат раҳбари лавозимига киришади. У президентлик даврида урушни 24 соат ичида тугатишни ваъда берганди, шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам ажратилишини танқид қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”