Россия раҳбари Владимир Путин АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан имкон қадар тезроқ учрашиб, Украина уруши масаласини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда Трамп 22 декабрь куни Аризона штатида ўз тарафдорлари билан учрашувда баёнот берди.
«Демак, буни (Путин билан учрашув назарда тутилмоқда – таҳр.) кутишимизга тўғри келади. Биз бу урушни тўхтатишимиз керак. Бу даҳшатли, жуда даҳшатли уруш», – деган республикачилар партияси вакили.
Трамп декабрь ойи бошида Парижда Франция ва Украина президентлари Эмманюэль Макрон ва Владимир Зеленский билан уч томонлама учрашув якунида ҳам Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирганди.
Сиёсатчи сайловолди кампанияси даврида ҳам агар президент этиб сайланса, Украинадаги урушни 24 соат ичида тўхтатишини иддао қилган эди. У амалдаги президент Жо Байден маъмуриятини ҳам Украинага ҳарбий кўмак сабаб кўп бора танқид қилгани маълум.
Таҳлилчиларга кўра, Трамп 2025 йил январь ойида президентлик лавозимига киришгач, Украинага ҳарбий кўмакни қисқартириб, Киевни Москва билан музокараларга мажбурлаши мумкин.
The Wall Street Journal нашри аввалроқ Трампнинг Украина борасида ягона тинчлик режаси йўқлиги, аммо кўриб чиқилаётган вариантлардан бири можарони тўхтатиб, ҳақиқий фронт чизиғи бўйлаб чегараларни белгилаш ва 1300 километр узунликда демилитаризация зонасини яратиш экани ҳақида ёзганди.
Эътиборга молик жиҳати, Трамп 22 декабрь куни Аризонадаги учрашувда кўтарган масалага Владимир Путин ҳам айни шу куни Россия давлат телеканали мухбири Павел Зарубинга берган интервьюсида эътибор қаратган.
Москванинг Украинага фаол кўмак кўрсатаётган Вашингтон билан муносабатларига тўхталган Путин муросага тайёрлигини билдирган.
«Биз ўз манфаатларимизга зарар етказмаган ҳолатда сулҳ-муросага тайёрамиз», – деган у.
Путинга кўра, Россиянинг АҚШ билан муносабатларни «чуқур ўра»дан олиб чиқиши нияти бор. Путин анъанага содиқ қолиб, рақиблар вазиятни беқарорлаштираётганини ҳам қистириб ўтишни унутмаган.
Гарчи Россия ва АҚШ ҳозирда турли қутбларни эгаллаб турган бўлса-да, Трамп ва Путин муносабати илиқ экани тахмин қилинади.
Трамп жорий йил июнь ойида берган интервьюсида президентлик даврида Россия раҳбари билан муносабатлари «жуда яхши» бўлганини таъкидлаган эди. «Менга заифларга қараганда кучлилар билан тил топишиш осонроқ» дея, у Путинни «кучли» деб сифатлаганди.
Путин ҳам жорий йил февраль ойида америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида Трамп билан муносабатларини «дўстона» деб баҳолаган.
Аввал хабар берганимиздек, ноябрь ойида Путин сайловолди кампанияси даврида бир неча суиқасддан омон қолган Трампнинг хавфсизлигидан хавотирда эканини билдирганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Ўзбекистон Интерпол орқали Расаев ва Темирхановни халқаро қидирувга берди
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
Кондиционер ва бошқа маиший техникалар хизмат муддатини қисқартирадиган 7 та одат