Фото: AP
АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп лавозимга киришган кунидаёқ «трансгендер аҳмоқликни тўхтатишга» ваъда берди, чунки республикачилар Конгресснинг иккала палатасини ва Оқ уйни назорат қилади, деб хабар берди «Америка Овози».
«Мен болаларнинг жинсий майиб қилинишига чек қўйиш, ҳарбийлар ҳамда бошланғич, ўрта мактабларда трансгендер сиёсатига барҳам бериш тўғрисидаги буйруқни имзолайман», деди Трамп Аризона штатининг Феникс шаҳрида ёш консерваторлар учун ўтказилган тадбирда.
У, шунингдек, «эркакларни аёллар спортига яқинлаштирмасликка» ваъда берди ва «АҚШ ҳукумати фақат икки жинс — эркак ва аёлни расман тан олишини» қўшимча қилди.
AP VoteCast сўровига кўра, 120 мингдан ортиқ америкаликлар трансгендерларнинг ҳуқуқларини ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши ва уларни жамоатчилик томонидан қабул қилинишини «ҳаддан ташқари ошиб кетган» деб ҳисоблайди. Уларнинг аксарияти Доналд Трамп тарафдорлари.
Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида Оқ уй «жинс» таърифини «биологик жинс» деб талқин қилган бўлса, Жо Байден маъмурияти буни «гендер идентификатори» деб талқин қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёргарлик индексида 17 ўринга юқорилади
Арман Царукян: "Биргина кучли зарба билан Ислом Махачевнинг режаларини бузиб ташлайман"
Путин тарғиботчи Симонянни олтинчи орден билан мукофотлади