00:56 / 24.12.2024
0

Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди

Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
Фото: Видеодан кадр
Қозоғистон жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини Россиядан экстрадиция қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, гумонланувчи 2005 йилдан 2007 йилгача Олмаота қурилиш компаниясида бухгалтер бўлиб ишлаган ва ҳужжатлар билан қайд этилмаган қалбаки квитанцияларни ёзган. Унинг ҳаракатлари натижасида 80 дан зиёдан инсон жабр кўрган ва етказилган зарар миқдори 3,7 миллиард тенгедан (7 миллион доллар) ошган.

Гумонланувчининг шерикларидан бири судланган, ўзбекистонлик аёл эса жиноятни содир этганидан кейин яширинган, шу боис у халқаро қидирувга берилган.

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари 2023 йил охирида Краснодар вилоятида ушбу фуқарони қўлга олган ва Қозоғистон Бош прокуратурасининг сўровига мувофиқ аёлни экстрадиция қилишга киришган.

Айни вақтда гумонланувчи тергов изоляторига жойлаштирилган. Қозоғистон қонунчилигига кўра, у қилган жинояти исботланса, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва мол-молки мусодара қилиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди