
Фото: dunyo.info
Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси дипломатлари томонидан Хитой билан олиб борган музокаралари натижасида мамлакатда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди.
Қайд этилишича, 11 нафар ўзбекистонлик хотин-қиз ХХРда вақтинча истиқомат қилиши давомида мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган.
Фуқароларга элчихона томонидан консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг барчаси Хитой томони ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Пекиндаги ваколатхонаси билан мувофиқлаштирилган ҳолда Пекин—Тошкент йўналишида 22 декабр куни Ўзбекистонга етиб келган.
«Хитойнинг соҳага алоқадор вазирлик ва идоралари билан яқин ишчи ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, бундан кейин ҳам ушбу мамлакатда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қоладиган ватандошларга сифатли ҳуқуқий ёрдам ва тезкор консуллик хизматлари кўрсатиш бўйича йўлга қўйилган тизимли ишлар давом эттирилади», — дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар