Фото: MoD UK
Буюк Британия армияси илк бор қуруқлик, ҳаво ва денгиздаги таҳдидларни аниқлашга ҳамда бартараф этишга қодир радиочастота йўналтирилган энергия қуролини (RFDEW) муваффақиятли синовдан ўтказди, деб хабар беради The Telegraph.
«Душман дронларини радиотўлқинлар ёрдамида уриб туширувчи қурол Британия ҳарбийлари томонидан қўллаб кўрилди. У 900 метргача узоқликдаги нишонни бир зумда зарарсизлантиришга қодир», — дейилади хабарда.
RFDEW дронларнинг электрон компонентларини ишдан чиқариб, уларни қулашга мажбур қиладиган юқори частотали радиотўлқинлар асосида ишлайди.
Синов Қироллик артиллерияси ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси полигонида ўтказилган. Қуролнинг турли жанговар сценарий ва шароитларда самарадорлиги текшириб кўрилган.
Муҳандислар мазкур қуролнинг ўзига хослиги унинг нархида эканини айтмоқда — дронга кўрсатилган битта радиотўлқинли таъсир 10 пенсга тушади. Тизимни ҳарбий машиналарга ҳам ўрнатиш мумкин, уни бошқаришга битта одам кифоя қилади.
Мудофаа харидлари вазири Мария Игл синовнинг муваффақиятли ўтказилганини Буюк Британия учун инновацион суверен қурол яратишдаги қадам деб атади. Тизим Thales UK консорциуми томонидан ишлаб чиқилган ва мамлакатда 135 та иш ўрнининг яратилишига хизмат қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди
Швейцария ядро энергиясидан воз кечиш қарорини бекор қилмоқчи
Александр Мочинов "Нефтчи" бош мураббийи этиб тайинланди
Янги Сурия қандай бўлади?
Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми?