15:00 / 24.12.2024
34

Украина Москвагача етиб борадиган дронлар устида ишлаётгани айтилди

Украина Москвагача етиб борадиган дронлар устида ишлаётгани айтилди
Фото: France24
Украина келажакда Ғарб ёрдамида муаммолар юзага келиши мумкинлиги фонида ўз ракета саноатини ривожлантирмоқда. Ишлаб чиқилаётган ракеталардан бири “Трембита”дир. Бу ҳақда The Economist хабар берди.

“Трембита” 400 км/соат тезликка эришиши мумкин ва 200 километр масофани учиб ўта олади. Бироқ, Москвагача етиб бора оладиган каттароқ модел ҳам ишлаб чиқилмоқда. Серияли ишлаб чиқариш якуний дала синовларидан кейин бошланиши мумкин. Эътиборли жиҳати шундаки, одатда қуролни лойиҳалашдан жанг майдонига етказишгача кўп йиллар кетса-да, ишлаб чиқувчилар бундай натижага атиги бир ярим йилда эришди.

- “Трембита” двигатели — 1944 йилда биринчи марта немис V-1 бомбасида қўлланилган 200 долларлик импулсли реактив двигателнинг замонавий талқинидир. Двигатель трубаси ҳозирча хомаки кўринишда, - дейилади хабарда.

Совет даврида Украина космик ва ракета инновациялари соҳасида жаҳон етакчиси эди. Днепр шаҳрида жойлашган “Южмаш” заводида тўрт авлод стратегик ракеталар ишлаб чиқарилган. Аммо бу 1994 йилгача, Будапешт меморандумига кўра, Украина хавфсизлик кафолати эвазига ўзининг ядровий кичик баллистик ракеталарини бергунга қадар давом этди.

Украина ракета дастурининг тафсилотлари пухта сақланади ва бунинг жиддий сабаблари бор. Россия ишлаб чиқариш қувватларига тинмай ҳужум қилмоқда. 2023 йил декабрь ойида бир нечта қанотли ракеталар Киевдаги “Нептун” ракета заводига учирилди. 2024 йил ноябрь ойида эса Россия ўзининг “янги” минтақалараро баллистик ракетаси “Орешник” билан Днепрдаги “Южмаш”ни нишонга олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Москвагача етиб борадиган дронлар устида ишлаётгани айтилди