15:51 / 24.12.2024
31

Татаристондаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахсига аниқлик киритилди

Татаристондаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахсига аниқлик киритилди
Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси Республиканинг Елабуга муниципал туманида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларига доир қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йил 24 декабрь эрталаб соат 3:00 ларда юқоридаги манзилда жойлашган «Мир» чорвачилик фермаси иншоотида ёнғин содир бўлган ва ёнғин оқибатида 6 нафар, жумладан, 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари – 1976 йилда туғилган А.Б., 1965 йилда туғилган Х.Х., 1970 йилда туғилган Ж.У., 1995 йилда туғилган Б.Н. ва 2002 йилда туғилган С.Д.лар ҳалок бўлган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ушбу ҳолатни назоратга олганини, дипломатлар воқеа жойига сафарбар этилганини ва ваколатли органлар билан зарур тадбир ва ишларни олиб борганини билдирди.

Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ватанга қайтариш ишлари ташкил этилмоқда.

Бош консулхона, ўз навбатида, мазкур масала бўйича қуйидаги телефон рақамлар (+7-843 526-55-63; +7-843 526-55-64; +7-843 526-55-65;) орқали боғланиш мумкинлигини эслатмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Татаристондаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахсига аниқлик киритилди