09:56 / 25.12.2024
21

Россия Федерациясида уруш бошланганидан бери энг кўп ўт қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда

Россия Федерациясида уруш бошланганидан бери энг кўп ўт қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда
Фото: Bocharov Denis/globallookpress.com/picture alliance
«Медиазона»нинг 24 декабр, сешанба кунги ҳисоб-китобларига кўра, 13 декабрдан бери Россияда телефон фирибгарлари таъсирида камида 50 та ўт қўйиш ҳодисаси содир бўлган. Журналистларга кўра, бу Украинада уруш бошланганидан бери содир бўлган энг йирик ҳужумлар тўлқинидир.

Ҳужумларнинг аксарияти 20 ва 21 декабр кунлари содир этилган, дейилади ҳисоботда. Россия Федерацияси ҳудудидаги банклар, полиция машиналари, почта бўлимлари, МФЦ филиаллари ва бошқа объектларга ҳужум қилинди. Ушбу тўлқин пайтида ўт қўйиш учун ҳибсга олинган камида олти киши терроризмда айбланган. Журналистларнинг қайд этишича, улардан яна 11 нафари мулкка қасддан зарар етказганликда айбланмоқда.

Ҳужумларнинг асосий қисми Москва, Москва области, Санкт-Петербург ва Ленинград областида содир бўлган. У ерда 13 декабрдан бери жами ўттизта ҳужум уюштирилган.

РФда ўт қўйиш тўлқинлари

Россияда аввал ҳам бир неча марта ўт қўйиш тўлқинлари кузатилган. Шундай қилиб, 2023 йил июл ойида асосан ҳарбий рўйхатга олиш ва қабул қилиш бўлимлари ёқиб юборилган. Ҳибсга олинганларнинг деярли барчаси урушга ёки мажбурий чақирувга қарши эмас, балки уларнинг сўзларига қараганда, телефон фирибгарлари қурбони бўлишган.

Бунгача шунга ўхшаш фавқулодда вазиятлар тўлқини 2022 йилнинг кузида сафарбарлик эълон қилинганидан кейин бошланган. Шундан сўнг ФСБ «кўп ҳолларда қўнғироқлар Украина ҳудудидан абонент рақамларини Россия ҳуқуқ-тартибот идораларининг ишонч телефонлари билан алмаштириш орқали амалга оширилиши» тўғрисида маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Федерациясида уруш бошланганидан бери энг кўп ўт қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда