Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида Embraer 190 ҳалокати 38 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаев маълум қилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
"Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, жабрланганларнинг 29 нафари шифохонага ётқизилган, улардан уч нафари болалардир. 11 кишининг аҳволи оғир", деди Бозумбаев.
Самолёт қулаган Тупқараган туманида маҳаллий даражада фавқулодда ҳолат жорий қилинган. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги якуний рақамларни эълон қилди:
“Самолётда 67 киши, жумладан беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Йўловчилар орасида олти нафар Қозоғистон, 42 нафар Озарбайжон, уч нафар Қирғизистон, 16 нафар Россия фуқароси бор, бир кишининг фуқаролиги аниқланмоқда. Экипаж аъзоларининг барчаси Озарбайжон фуқароларидир. Ҳодиса оқибатида 29 киши касалхонага ётқизилган, улардан уч нафари бола. Улардан: 15 нафари Озарбайжон, 9 нафари Россия, икки нафари Қирғизистон фуқароси бўлиб, уч нафарининг фуқаролиги аниқланмоқда”, — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Ишонч телефон рақамларига 571 та қўнғироқ келиб тушди. Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари кинология хизматлари иштирокида давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди