00:17 / 26.12.2024
6

Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди

Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Фото: Reuters
Рим папаси Франциск католик мамлакатларида 25 декабрь куни нишонланадиган Рождество байрами муносабати билан нутқ сўзлади. Епископ Россия—Украина можаросини якунлашга чақирди.

Бу Рождествода мен ҳар бир инсонни, шунингдек, барча халқлар ва элатларни қурол овозини ўчириш ва келишмовчиликларни бартараф этиш учун ўзларида жасорат топишга чақираман”, деди Папа Франциск.

Шунингдек, у Украинадаги можаро томонларини тинчлик ўрнатиш учун музокаралар ва мулоқотга очиқ бўлишга чақирди.

Понтифик Рождество байрамидаги нутқида Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишга ҳам чақирди. Шунингдек, у Африка давлатларига гуманитар ёрдамни кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирди. Рим папасининг сўзларига кўра, у ердаги гуманитар вазиятнинг ёмонлашуви қуролли можаролар, терроризм ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ.

Аввалроқ Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинадаги уруш 2025 йилда икки хил йўл билан тугаши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Жанговар ҳаракатлар 2025 йилга келиб якунига етади. Бу ё тинчлик битими билан, ё можаро томонларидан бирининг йўқ қилиниши билан тугайди”, деди сиёсатчи.

Унга кўра, Ғарбнинг Украинага сарфлаган маблағлари беҳуда кетган, оқибатда мамлакат ўз иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга қодир эмас. Германия ва Франциядаги сиёсий инқирозлар эса Ғарбнинг нотўғри стратегияси оқибатларининг бошланиши, холос.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди