Фото: AP
Хитой жанубидаги стадион яқинида одамлар устига машинада бостириб бориб, ўнлаб инсонларнинг ўлимига сабабчи бўлган шахс ўлим жазосига ҳукм этилди, деб хабар беради BBC.
Суд баёнотига кўра, Фан Вэйцю «жамоят хавфсизлигига таҳдид уйғотганликда» айбланган. 11 ноябр куни Хитойнинг Чжухай шаҳрида автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлган эди.
Қайд этилишича, 62 ёшли эркак ажрашганидан кейинги мулкий можаро натижаларидан норози ҳолатда югуриш йўлакчасидаги одамлар устига машинасини катта тезликда ҳайдашга қарор қилган.
Хитой ОАВнинг маълум қилишича, ўзига пичоқ орқали етказилган жароҳатлардан кейин кома ҳолатида бўлгани айтилган Фан қурбонларнинг оилалари ва жамоатчилик вакиллари олдида айбига иқрор бўлган.
20 декабр куни Германиянинг Магдебург шаҳрида келиб чиқиши Саудия Арабистонидан бўлган Толиб ал-Абдулмуҳсин исмли шахс рождество ярмаркасига келган одамлар устига BMW X3 машинасини ҳайдаган эди. Ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, 205 киши тан жароҳати олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди
Аббосбек Файзуллаев: “Жирона”ни танлайман...
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна қўшин жўнатишга тайёрланмоқда
Муҳаммад Салоҳнинг қайси ҳаракати учун мисрликларнинг танқидлари "ёмғири ёғилди"...?
Нетаньяхунинг рафиқаси гувоҳларни таъқиб қилишда айбланмоқда