
РФ президенти Владимир Путин рус тилини билмайдиган мигрантларнинг фарзандларини Россия мактабларига қабул қилишни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу борадаги ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сайтига жойлаштирилган.
Қонун муаллифлари — Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин, вице-спикер Ирина Яровая, Думанинг асосий қўмиталари ҳамда Давлат Думаси фракциялари раҳбарлари.
Қонунга мувофиқ, бошланғич умумий, асосий умумий ва ўрта умумий таълим дастурларини ўзлаштириш учун етарли бўлган рус тилини билиш бўйича тест синовларидан ўтмаган мигрантларнинг фарзандларига ушбу таълим дастурларини ўзлаштиришга рухсат этилмайди.
Қонун билан, шунингдек, Россияда ҳудудида ноқонуний равишда юрган мигрантларнинг фарзандларини ҳам мактабга қабул қилиш тақиқланди.
Таъкидланишича, Рособрнадзор тест синовларини ўтказилишини методик жиҳатдан қўллаб-қувватлайди, уни амалга ошириш учун диагностика материалларини ишлаб чиқишни ташкил қилади, рус тилини билишни баҳолаш мезонлари, шунингдек, бундай тестдан муваффақиятли ўтганини тасдиқловчи минимал балларни белгилайди.
Аввалроқ Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин жорий ўқув йили бошида мигрант болаларнинг 41 фоизи рус тилини билишда қийналаётганини айтган эди. Унинг фикрича, сифатли таълим олиш ва мактаб ўқув дастурини ўзлаштириш учун «рус тилини билиш керак».
«Акс ҳолда, тилни билмаган бола учун ўрганиш ва ижтимоий мослашиш жараёнлари ниҳоятда қийинлашади, синфдошлари ва ўқитувчилари билан муаммолар пайдо бўлади. <…> Мамлакатимизга келганлар рус тилини билиши, рус маданияти ва тарихини ҳурмат қилиши, Россия қонунларига қатъий риоя қилиши шарт», деганди у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар