19:28 / 29.12.2024
142

Илҳом Алиев: “Самолёт Грозний яқинида ташқи таъсир оқибатида шикастланган ва бошқарувни йўқотган”

Илҳом Алиев: “Самолёт Грозний яқинида ташқи таъсир оқибатида шикастланган ва бошқарувни йўқотган”
Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Оқтовда ҳалокатга учраган Embraer 190 самолёти “ердан ўққа тутилиши натижасида” шикастланганини айтди. Бу ҳақда президенти матбуот хизмати хабар берди.

Озарбайжон президентининг сўзларига кўра, якуний версия қора қутилар очилгандан сўнг маълум бўлади. Аммо дастлабки тахминлар ҳам етарли даражада асосланган ва фактларга асосланган.

Фактлар шундан иборатки, Озарбайжон фуқаролик самолёти Россия ҳудудида, Грозний шаҳри яқинида ташқи таъсир оқибатида шикастланган ва деярли бошқарувни йўқотган. Шунингдек, бизнинг самолётимиз радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида бошқариб бўлмайдиган ҳолатга туширилганини ҳам биламиз. Бу самолётга етказилган биринчи зарар ҳисобланади”, деди у Озарбайжон телевидениесига берган интервьюсида таъкидлади.

Президент, шунингдек, ердан ўт очилгани оқибатида самолётнинг дум қисми ҳам жиддий шикастланганини айтди.

Путин Алиевдан узр сўради

29 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан суҳбат чоғида AZAL самолёти билан содир бўлган фожиали воқеа учун узр сўради.

Владимир Путин фожиали ҳодиса Россия ҳаво ҳудудида юз бергани учун узр сўради ва қурбонларнинг оила аъзоларига яна бир бор чуқур ҳамда самимий ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади”, дейилади Кремль хабарида.
Кремлнинг таъкидлашича, Озарбайжон самолёти Грозний аэропортига бир неча бор қўнишга уринган.

Ўша вақтда Грозний, Моздок ва Владикавказ Украина жанговар дронлари томонидан ҳужумга учраган ва Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бу ҳужумларни қайтарган”, дейилади баёнотда.

Тергов қўмитаси томонидан “Ҳаво транспорти ҳаракати ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Қозоғистондаги авиаҳалокат

Бокудан Грознийга J28243 рейсини амалга ошираётган Embraer 190 самолёти 25 декабрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Диспетчерлар Грозний ва Махачқалъада қўнишни рад этганидан кейин лайнер мажбурий қўнишни амалга оширишга уринди. Оқтов аэропортига бир неча километр қолганда у қулаб тушди, портлаб, ёниб кетди.

Бурун қисми тўлиқ ёнган, дум қисмида эса омон қолганлар бўлган. Камида 29 нафар тирик қолган йўловчи айнан шу қисмда бўлган. Улар касалхонага олиб кетилган. Azerbaijan Airlines самолёти қулаши оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. Қулаган самолёт кўздан кечирилганда тешиклар аниқланган. Шунга асосланиб, айрим манбалар самолётни Чеченистонга дрон ҳужумини қайтарган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўққа тутган бўлиши мумкинлигини ёзган.

Озарбайжон депутати ҳам авиаҳалокатга Россия айбдорлигини айтмоқда

Самолёт Россия ҳудудида, Грозний осмонида ўққа тутилган. Буни инкор этиб бўлмайди... Буни содир этганлар жиноий жавобгарликка тортилиши, товон пули тўланиши керак”, деди депутат Расим Мусабеков.

Депутатнинг таъкидлашича, Россияда кимдир “изларни яширишга” уринмоқда, аммо агар узр сўралмаса, айбдорлар жавобгарликка тортилмаса ва товон пули тўланмаса, Боку ва Москва ўртасидаги муносабатлар “бошқа даражага ўтади”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё