Фото: AP Photo
Россия томони АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича таклифларига рози эмас. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров хабар берди.
Лавровнинг тушунтиришича, гап жанговар ҳаракатларни тўхтатиш, Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини кечиктириш ва мамлакатга тинчликпарвар контингентларни киритиш режалари ҳақида кетмоқда.
"Биз, албатта, сайланган президент жамоаси вакиллари номидан Украинанинг НАТОга аъзолигини 20 йилга кечиктириш, шунингдек, Украинага Британия ва Европа кучларидан иборат тинчликпарвар контингентини киритиш ҳақидаги таклифлардан қониқмаймиз", деди вазир.
У 20 январь Трампнинг инаугурациясига қадар АҚШ сиёсатини амалдаги президент Жо Байден белгилаши, фақат унинг администрацияси Россия билан алоқа ўрнатиш ваколатига эгалигини билдирди. Лавров бундай алоқалар вақти-вақти билан бўлиб туриши, аммо уларда Украина бўйича музокаралар ҳақида гап кетмаслигини айтди.
♦ Украина шартлари
Украина қўшинларни 1991 йил чегараларига олиб чиқишни назарда тутувчи “тинчлик формуласи”ни амалга оширишни талаб қилмоқда. Гап 2014 ва 2022 йилларда Россия томонидан у ерда ўтказилган “референдумлар” ва Украинанинг Қрим, Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари ноқонуний аннексия қилингани ҳақида кетмоқда. Москва “тинчлик формуласи” асосида музокаралар олиб бориш имкониятини истисно қилади.
♦ Россия шартлари
Путин ўт очишни тўхтатиш учун ўз шартларини илгари сурди, жумладан, Украина қўшинлари ўзини ўзи мустақил деб эълон қилинган ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларидан олиб чиқилиши, ушбу тўртта ҳудуд ва Қрим гўёки халқаро миқёсда Россиянинг бир қисми сифатида тан олиниши, Украинанинг НАТОга аъзоликдан воз кечиши ва санкцияларни олиб ташлаш. Зеленский бу таклифни “ишониб бўлмайдиган” ультиматум деб атади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”