Фото: Reuters
Дунёнинг энг бой одами ва SpaceX раҳбари Илон Маск Марсда бевосита демократия ўрнатиш зарурлигини айтди, шу билан бирга у “марсликлар қандай бошқарув тизими ўрнатишни ўзлари ҳал қилиши”ни ҳам билдирди.
Маск Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчисининг “Марсни мустамлака қилганимиздан сўнг” сайёрада бошқарув шакли қандай бўлади, деган саволига шундай жавоб берган.
У илгари ҳам вакиллик демократияси моделидан воз кечиб, тўғридан тўғри демократияни афзал кўришни айтган, чунки бу тизимда коррупция хавфи камроқ бўлади. Тадбиркорнинг фикрича, вакиллик демократияси (бунда халқ томонидан сайланган вакиллар қонунларни қабул қилади) дастлабки кичик мустамлакалар учун зарур эмас. Аксинча, қонунларнинг ўзи қисқа ва тушуниш учун содда бўлиши керак.
2021 йилда тадбиркор шундай деганди: “Одамларни Марсга юбориш — бу XVIII асрда АҚШ ташкил этилганда бўлгани каби, ҳукуматнинг бутун моҳиятини қайтадан тушуниш имкониятидир”.
Сентябр ойида Маск яқин икки йил ичида SpaceX Марсга бешта Starship учувчисиз космик кемасини юбориши мумкинлигини маълум қилди. Агар бешала аппаратнинг ҳаммаси Марсга муваффақиятли қўна олса, тўрт йилдан сўнг қизил сайёрага инсон бошқарадиган парвозларни ҳам амалга ошириш мумкин бўлади.
“Агар Ернинг ўзида ядро уруши, қандайдир ўта хавфли вирус пандемияси ёки бошқа сабабларга кўра демографик инқироз юз берса, Марсни ўзлаштириш Ер цивилизациясини сақлаб қолишга ёрдам беради”, — деб ишонч билдирган у.
Politico нашрининг қайд этишича, АҚШдаги сўнгги сайловолди кампанияси давомида Маск Марсга одамларни юбориш учун зарур шартлар қаторига республикачиларнинг ғалабасини киритган. Баъзан у бу икки воқеани бевосита боғлаган ҳам, хусусан, X ижтимоий тармоғида: “Агар инсониятнинг Марсга етиб боришини истасангиз, Доналд Трампга овоз беринг!” деб ёзган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди
Ливанда 12 маротаба муваффақиятсиз сайловлардан сўнг президент тайинланди
Германияда собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди
Манба: Кремль уруш тугагач Беларусни ўзига қўшиб олмоқчи
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти метапневмовирус юзасидан баёнот берди
Эрон генералининг Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақидаги баёноти
Трамп ҳам худди Путиндек қўшниларнинг ерларига кўз олайтирмоқда
Канада, Дания ва Панамадагилар Трампнинг ҳудудий даъволари бўйича қандай фикрда?