Жанубий Корея прокуратураси икки қўмондонни парламентга қўшин киритишда айбламоқда

1 дақиқа ўқиш187
Жанубий Корея прокуратураси икки қўмондонни парламентга қўшин киритишда айбламоқда
Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги аксилразведка бюроси раҳбари Ё Ин Хён ва пойтахт мудофаа қўмондонлиги раҳбари Ли Жин Ву 3 декабрь куни президент Юн Сок Ёл томонидан эълон қилинган ҳарбий ҳолатга алоқадорликда гумонланмоқда. Мамлакат прокуратураси 31 декабрь куни икки мансабдорга нисбатан айблов эълон қилди, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги.

Аввалроқ собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хёнга нисбатан айбловлар илгари сурилган эди.

Ео Ин Хён ўша пайтдаги мудофаа вазири буйруғи билан 3 декабрь куни ҳарбий ҳолат жорий этилганидан кейин парламент ва Миллий сайлов комиссиясига қўшин юборганликда гумон қилинмоқда. Унга қўйилган айбловлар орасида 14 кишини, жумладан, асосий мухолиф партиялар етакчиларини ҳибсга олишга буйруқ бериш ҳам киради.

Ли Жин Ву эса парламентга қўшин киритишга буйруқ берганликда ва депутатларни ҳибсга олганликда ҳам айбланмоқда.

“Прокурорлар қўмондонларнинг хатти-ҳаракатлари конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган тартибсизликларни қўзғашдан иборат бўлган деб гумон қилмоқда”, деб ёзади Yonhap.
Жанубий Корея прокуратураси икки қўмондонни парламентга қўшин киритишда айбламоқда
Аввалроқ Жанубий Корея полицияси мамлакатнинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва куч тузилмалари билан биргаликда президент Юн Сок Ёлга нисбатан эълон қилинган айблов доирасида ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш ва депутатларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш учун қўшин юбориш ва исёнга алоқадорлик каби айбловлар бўйича қўшма текширув ўтказган эди.

Эслатиб ўтамиз, 3 декабрь куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини маълум қилди. Кейинчалик у парламент депутатлари қаршилиги туфайли ҳарбий ҳолатни бекор қилишга рози бўлди. Мамлакатда ҳарбий ҳолат тахминан беш соат давом этди.

Мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қарори ортидан у лавозимидан вақтинча четлатилди. Жанубий Корея парламенти давлат раҳбарига нисбатан импичмент эълон қилган, бу ҳақдаги қарорни 204 нафар депутат маъқуллаган, 85 нафари эса қарши овоз берганди.

31 декабрь куни Жанубий Корея суди исёнга уриниш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланиб, сўроққа чақирилган, бироқ жиноят иши доирасида кўрсатма беришни истамаётган, чақирув қоғозларини олганига қарамай, сўроққа бир неча бор келмаган Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерини маъқуллаганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?