16:10 / 01.01.2025
33

«Веймар учбурчаги» Гуржистондаги репрессияларни қоралади

«Веймар учбурчаги» Гуржистондаги репрессияларни қоралади
Фото: Giorgi Arjevanidze/AFP
Германия, Франция ва Полша ташқи ишлар вазирлари Гуржистонда мухолифатга нисбатан шафқатсиз репрессияни қоралаб, мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди. «Веймар учбурчаги» декларацияси 31 декабр, сешанба куни эълон қилинди.

«Биз сўнгги ҳафталарда тинч намойишчилар, оммавий ахборот воситалари ва мухолифат етакчиларига нисбатан зўравонликларни сўзсиз қоралаймиз», — дейилади ҳужжатда.

Гуржистондан бир қатор амалдорлар учун визасиз режим тўхтатилди

Тбилисининг ҳаракатларига жавобан, бир қатор Гуржистон расмийлари ва ҳукумат вакиллари учун Европа Иттифоқи давлатлари билан визасиз режим тўхтатилади, дея таъкидлади AFP агентлиги.

Декларация муаллифлари, шунингдек, Гуржистон ҳукуматини «инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва асосий эркинликларни, жумладан, йиғилишлар ва матбуот эркинлигини ҳимоя қилишга» чақирган. Уч мамлакат ташқи ишлар вазирлари ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партиясини «репрессиянинг сиёсий йўналиши» ва «демократиядан юз ўгириш»да айблади.

Гуржистон ҳукумати билан Европа ҳамкорлиги аллақачон қисқартирилган. Кейинги чора-тадбирлар Европа ва миллий даражада кўриб чиқилмоқда.

Вазирлар 26 октябрда бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейин Гуржистондаги сиёсий инқироздан «катта хавотир» билдирдилар. «Веймар учбурчаги» Тбилисини бир неча бор «Европа интеграциясига қайтишга, Европа меъёрлари ва қадриятларини ҳурмат қилишга ва ислоҳотлар ўтказиш»га чақирган.

Тбилисида янги президент инаугурациясидан кейин намойишлар

Тбилисида 29 декабр куни Гуржистоннинг янги президенти Михаил Кавелашвилининг инаугурацияси ва Саломе Зурабишвилининг Орбелиани президентлик саройини тарк этишга розилигидан сўнг янги норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Tblisi life Telegram-каналига кўра, эрталаб Зурабишвилининг мурожаатидан сўнг, намойишчиларнинг бир қисми Орбелиани саройидан Руставели проспектидаги Гуржистон парламенти биносига келган. Айнан ўша ерда Кавелашвилининг инаугурацияси бўлиб ўтди. Парламент хавфсизлик кучлари томонидан қаттиқ қўриқланди. Қўлга олишлар бошланди.

Tblisi life ёзишича, эрталабки митингда намойишчилардан кўра хавфсизлик кучлари кўпроқ бўлган. Акциядаги видеоёзувларга кўра, унда бир неча ўнлаб одамлар қатнашган. Тарқатилиш ва қўлга олишлардан сўнг, уларнинг баъзилари тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.

Гуржистон телевидениесининг Биринчи канали Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, жами олти киши қўлга олинган. «Бугун парламент биноси олдидаги намойишчилар билан тўқнашув чоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир неча фуқароларни маъмурий қўлга олдилар, улар бир неча соатдан кейин қўйиб юборилди», — дейилади ИИВ хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё