20:27 / 01.01.2025
52

Илон Маск Дональд Трампнинг Янги йил зиёфатида иштирок этди

Илон Маск Дональд Трампнинг Янги йил зиёфатида иштирок этди
Фото: Getty Images
Америкалик миллиардер Илон Маск АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Мар-а-Лагодаги (Флорида штати) қароргоҳида ташкил этилган Янги йил гала-зиёфатида иштирок этди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Нашрнинг аниқлик киритишича, байрамда америкалик сенатор Тед Круз (Техас штатидан республикачи) ва Трампнинг бошқа тарафдорлари ҳам қатнашган.

Кириб келган 2025 йил “буюк йил” бўлади. Биз мамлакат сифатида ҳайратланарли даражада муваффақиятга эришамиз, дейди Трамп.
Янги йилда ўз олдига қандай мақсадлар қўйиши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, республикачи “ҳамма бахтли, соғлом ва фаровон бўлишини исташи”ни айтган. Кейинроқ Трамп саҳнага чиқиб, йиғилганларга “президент сифатида аъло даражада ишлашга” ваъда берган. Унинг инаугурацияси 20 январь куни бўлиб ўтади.

Аввалроқ Bloomberg нашри АҚШдаги президентлик сайловларида Трамп ғалаба қозонганидан кейин тадбиркорнинг мулки кескин ошгани ҳақида хабар берган эди. Bloomberg миллиардерлар индексига кўра, SpaceX асосчисининг капитали 439,2 миллиард долларни ташкил этмоқда. Bloomberg нашрига кўра, Маск бойлиги 400 миллиард доллардан ошган биринчи одам бўлди.

Маск, шунингдек, Трампнинг бўлажак ҳукуматида ҳам ўрин эгаллади. The New York Times федерал ҳужжатларга таяниб ёзганидек, миллиардер Трамп сайловда ғалаба қозониши учун 250 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

Bloomberg’нинг аниқлик киритишича, Tesla акциялари ўзини ўзи бошқарадиган автомобиллар учун қоидаларни соддалаштириш ва компания рақобатчилари учун солиқ имтиёзларини бекор қилиш кутилаётган бир вақтда 65 фоизга ошди. Шунингдек, Маскнинг сунъий интеллект соҳасидаги хAI стартапи нархи икки баравар кўпроққа баҳоланмоқда.

Унинг қиймати президентлик сайловлари тугаганидан кейин 50 миллиард долларга етган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё