Фото: теҳрантимес
Исроил мудофаа вазири Исроил Кац Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан ўққа тутилган Нетивот шаҳрига ташрифи чоғида, агар ҳаракат гаровга олинганларни озод қилишни таъминламаса ва Исроил ҳудудини ўққа тутишни тўхтатмаса, Ғазога кучли зарбалар бериш билан таҳдид қилди.
“Агар ҲАМАС гаровдагиларнинг озод этилишини таъминламаса ва тез орада Исроилни ўққа тутишни тўхтатмаса, Ғазо узоқ вақтдан бери кўрмаган кучли зарбаларга дучор бўлади”, дейди мудофаа вазири.
ҲАМАС билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича биринчи келишув амалга оширилганидан бери бир йилдан кўпроқ вақт ўтди ва шундан бери томонлар воситачилар орқали қолган гаровга олинганларнинг тақдири бўйича турли даражадаги шиддат билан музокаралар олиб бормоқда. Охирги ҳафталарда Қоҳира ва Доҳада воситачилик асосидаги музокаралар фаоллашди, хабардор манбалар ижобий натижаларга эришилаётганини маълум қилган.
2024 йилнинг 21 декабрь куни Фаластин томонининг музокаралар иштирокчиси гаровга олинганлар масаласи бўйича келишув ва ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар 90 фоизга якунланганини маълум қилган эди. Аввалроқ Ливаннинг Ал Майадин телеканали ҲАМАС келишув бўйича биринчи босқичда 34 нафар гаровга олинганларни озод қилиши мумкинлигини билдирган.
Исроил эса бу даврда барча гаровга олинганлар озод этилиши кераклигини талаб қилмоқда — Ғазода 101 нафар исроиллик гаровга олинган, улардан 40 га яқини ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Фото: Flash90
Тҳе Натионал нашрининг аниқлик киритишича, Исроил биринчи босқичда ўз қамоқхоналарида узоқ вақтдан буён қамоқ муддатини ўтаётган 200 нафар фаластинликдан 70 нафарини озод қилишдан бош тортмоқда. ҲАМАС эса минг нафар маҳбусни озод қилишга эришмоқчи эди. Бунинг эвазига ҳаракат расмийлари 60 кунлик сулҳ давомида ҳар 48 соатда биттадан, жами 20-30 нафар гаровга олинганларни озод этишни ваъда қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Нетаняҳуни ҳимоя қилиш учун мисли кўрилмаган чора кўрмоқчи
«Замонавий Дон Кихот»: Трамп шамол парракларига қарши
Пвел Дуров Марк Цукербергнинг яқинда берган баёнотига қандай жавлб қайтарди?
Трампнинг Гренландияни ўзлаштириш мақсади: Орол АҚШ учун нега бунчалик муҳим?
Доналд Трамп: «Украинада уруш бошланиши – Байденнинг айби»
Лос-Анжелес ёнмоқда: 5 киши ҳалок бўлган ва зарар миқдори 50 млрд доллардан ошди
Трампнинг сўзларидан кейин Мексика президенти Америка номини ўзгартиришни таклиф қилди
Трампнинг таҳдидларига Франция ва Германия қандай муносабат билдирди?