Фото: AP /Risto Bozovic
Черногориянинг Цетине шаҳрининг тарихий марказида 1 январ, чоршанба куни эркак киши барда ўт очди, сўнг кўчага чиқиб, ўткинчиларга қарата ўқ отишни бошлади. Натижада камида 10 киши ҳалок бўлди, деди мамлакат ички ишлар вазири Данило Саранович. Унинг сўзларига кўра, ўлдирилган икки киши муассаса эгасининг фарзандлари бўлган. Бундан ташқари, бир неча киши жароҳатланган.
Vijesti TV телеканалига кўра, отишма олдидан барда муштлашув бўлган. Полициянинг фикрича, отишмага мафия ўртасидаги ўзаро тўқнашув эмас, балки оддий маиший можаро сабаб бўлган, деб хабар беради dpa агентлиги. Отишма уюштирган шахс қочган ва «Ички ишлар вазирлигининг барча кучлари уни қўлга олиш учун сафарбар қилинди», деди Саранович журналистларга.
ИИВ раҳбари: Ҳужум қилган шахс ҳалок бўлди
Кейинроқ ички ишлар вазири ҳужум қилган шахс шаҳар марказидаги уйи ёнида ўз жонига қасд қилишга уринганини айтди. 45 ёшли эркак олган жароҳатлари туфайли касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди, дея қўшимча қилди Саранович.
Черногория ҳукумати фавқулодда йиғилишида 2, 3 ва 4 январ кунларини мотам кунлари деб эълон қилишга қарор қилди. Бош вазир Милойко Спаич тиббиёт марказидан телевидение орқали жонли эфирда чиқиш қилиб, воқеани «даҳшатли фожиа» деб атади.
Dpa агентлигининг таъкидлашича, Черногория ва бошқа Болқон мамлакатларида кўпчилик ўқотар қуролларга лицензиясиз эгалик қилади.
Цетине — Черногориянинг қадимий пойтахти, шаҳар аҳолиси тахминан 14 минг киши. 2022 йил август ойида қуролланган шахс у ерда ўн кишини отиб ўлдирган, кейин ўзи қуролли ўткинчи томонидан ўлдирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп жамоаси Украинадаги можарони қандай ҳал қилмоқчи?
Украина қуролли кучлари ёлланма аскарлар армиясига айланди
Ҳисобот: Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади
Трамп бутун материкни эгалламоқчи: ҳамма ҳайратда
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
Башар Асаднинг рафиқаси Британия разведкасига ишлаганликда гумонланмоқда
Нетаньяху Трампнинг инаугурациясида қатнашишдан бош тортди
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди