Фото: Anadolu Agency
Қўшма Штатлар Россия билан мавжуд келишмовчиликларга қарамай, конструктив ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотга тайёр. Бу ҳақда АҚШнинг Россиядаги элчиси Линн Трейси маълум қилди.
«Дипломатик саъй-ҳаракатларга катта эҳтиёж сақланиб қоляпти. Биз россияликлар ва америкаликлар ўртасида мавжуд алоқаларни сақлаб қолиш ва янги алоқаларни ўрнатишда давом этишимиз керак. Биз, шунингдек, кўплаб масалалар бўйича мавжуд чуқур келишмовчиликларга қарамай, Россия ҳукумати вакиллари билан ўзаро ҳурматга асосланган ва конструктив мулоқотга очиқмиз», — дейди дипломат дипломатик миссиянинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтида жойлаштирилган видеода.
Дипломат, шунингдек, 2025 йилда «тинч келажак» ечимлари топилишига умид билдирди.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ТАСС агентлигига берган интервюсида Москва АҚШ билан сиёсий мулоқотни тиклашга очиқ экани, бироқ Вашингтон биринчи қадамни қўйиши кераклигини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг сўзларидан кейин Мексика президенти Америка номини ўзгартиришни таклиф қилди
Трампнинг таҳдидларига Франция ва Германия қандай муносабат билдирди?
Telegram фойдаланувчилар маълумотини АҚШга беришни бошлади...
Россия ҳарбий разведкаси Афғонистонда АҚШ аскарларини ўлдириш учун толибларга пул тўлаган(ми?)
Япония ҳукумати нега Хитой билан боғлиқ киберҳужумлардан хавотирга тушмоқда?
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?